1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эй одамлар, турли хаёлларга бориб, ғофил қолманг!

21:05 / 26.08.2019 2950 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин. Ўта алдоқчи сизни Аллоҳ хусусида алдаб қўймасин (Фотир сураси, 5-оят).

Эй одамлар, турли хаёлларга бориб, ғофил қолманг.

«Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир».

У Зот «Қиёмат бўлади», деб ваъда берганми, демак, қиёмат бўлиши ҳақ. У Зот, «Ўлганлар қайта тирилади», деб ваъда берганми, демак, қайта тирилиш ҳақ. У зот «Бу дунёдаги ишлар охиратда ҳисоб-китоб қилинади», деб ваъда берганми, демак, охиратдаги ҳисоб-китоб ҳақ. «Кофирлар, мушриклар, мунофиқлар, осийлар ва гуноҳкорлар дўзахда азобланади», деб ваъда берганми, демак, уларнинг азобланиши ҳақ.

«Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин».

Бу дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳларига берилиб, алданиб қолманг. Бу дунё ҳаётига охиратни алмашманг.

«Ўта алдоқчи сизни Аллоҳ хусусида алдаб қўймасин».

Бу жумладаги «ўта алдоқчи»дан мурод шайтондир. Шайтон одамларни энг кўп ғурурга кетказади ва алдайди. Яъни «Ҳеч нарсага парво қилма, Аллоҳнинг Ўзи кечирувчи», деб, одамларни гуноҳ ишларга чорлайди. Аллоҳ таолонинг афв этиши ва мағфират қилишини суиистеъмол этиб, Аллоҳ Ўзи кечирар, деб ҳар хил гуноҳларга қўл уравериш нақадар ёмон шайтоний иш эканини ҳеч қачон эсдан чиқармаслик зарур бўлади.

ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг. У ўз гуруҳини фақат ловуллаган олов соҳиблари бўлишларига чақиради, холос (Фотир сураси, 6-оят).

Шайтоннинг инсон боласига душманлигида ҳеч шубҳа йўқ. Бу азалий душманликдир. Буни шайтоннинг ўзи очиқ-ойдин айтган. Аллоҳ таоло ҳам қайта-қайта уқтирган. Ҳозирги оятда ҳам Аллоҳ таоло:

«Албатта, шайтон сизга душмандир», – деб таъкидламоқда. Бунга шак-шубҳа қолмади. Шайтоннинг инсонга душманлик қилишига ажабланмаса ҳам бўлади. Лекин ажабланарлиси шуки, инсон шайтонни ўзига дўст тутиб юради. Шайтон ўзининг энг катта душмани эканини кўра била туриб, унинг айтганини қилади. Унинг иғвосига учади, ёлғонига алданади.

Эй одамлар, наҳотки, бу оддий ҳақиқатни тушуниб етмайсиз?! Шайтон сизга душман бўлганидан кейин, унга ўзига яраша муносабатда бўлинг:

«Бас, уни душман тутинг».

Унга очиқ-ойдин душман деб қаранг. Унинг айтганини қилманг, иғвосига учманг, йўлига юрманг. Чунки

«У ўз гуруҳини фақат ловуллаган олов соҳиблари бўлишларига чақиради, холос».

Унинг чақириғига юрадиган бўлсангиз, дўзахий бўлишингиз турган гап.

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ

Куфр келтирганларга шиддатли азоб бордир. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажр бордир (Фотир сураси 7-оят).

Шайтон гуруҳидан бўлиб, Аллоҳга ва Унинг буйруқларига куфр келтириб ўтганларга ўта шиддатли азоб бордир.

Аллоҳга иймон келтириб, иймони тақозоси ила яхши амаллар қилганларга эса бу дунёдаги гуноҳларининг мағфират қилиниши ва охиратда буюк ажр – жаннати наъим бордир.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авф ибн Муҳожир айтади .Умар ибн Абдулазиз мусулмонларнинг иши билан шуғулланаётганда давлат хазинасидан олинган шамни ишлатар, давлат ишларидан бўшаб, ўз давоми...

1776 09:04 / 15.12.2019
Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади .Зиёд бир куни Ҳакам ибн Амрни Хуросонга жўнатди. Аллоҳ азза ва жалла уларга кўп ўлкаларни фатҳ қилишларини муяссар қилди, давоми...

2888 08:00 / 17.12.2020
Ишхонамга бир қиз кириб келди. Бир қарашда кийиниши мени унча ажаблантирмади.Лекин унинг кўзида одамнинг раҳмини келтирадиган маҳзунлик ва ҳайронликка гувоҳ давоми...

4224 17:00 / 15.11.2021
.Кейинги пайтда саҳнага чиққан ақидавий ихтилофлар сабаби кўп ўйлантираётган ва қийнаётган эди.Мусулмонларни бўлакларга бўлиб ташлаётган бу кўриниш мени қаттиқ давоми...

2048 12:00 / 28.03.2021