1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Эй Роббим, гуноҳларимни кечир

19:07 / 26.08.2019 3292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَسِّعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِي

«Аллоҳуммағфирлий занбий ва вассиъ лий фий дарий ва барик лий фий ризқий» (Эй Раббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер), деган дуони ўқидилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг шундай-шундай деб ўқиётган дуоингизни эшитдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор нарсани ўқимай ташлаб кетдимми?» дедилар».

Насаий ва Ибн Сунний саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар.Абу Довуд, Насаий, Ибн давоми...

3974 14:05 / 20.12.2019
Абдуллоҳ ибн Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида . .Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи давоми...

2438 16:49 / 04.01.2023
Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир. Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади .Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, давоми...

5299 20:34 / 30.10.2022
Эй Роббим Ҳолимизга раҳм қил Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамиз Зотан, энг меҳрибон, раҳмшафқатли Зот Ўзингсан Шу сабабли бизларни давоми...

2240 09:46 / 19 март
Видеолар

605 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

212715 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131930 14:35 / 11.08.2021