1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гуноҳ қилишнинг беш хил йўли

07:10 / 23.08.2019 4719 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Эй Абу Исҳоқ, мен нафсимга кўп эргашиб қоляпман. Менга қаттиқ таъсир қиладиган, қалбимни бундай иллатдан қутқарадиган бирор нарса айтинг», деди. Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Бешта хислатни қабул қилиб, асло тарк қилмасанг, нафсинг ҳам сенга зарар бера олмайди, лаззат ҳам сени ҳалок қилмайди», деди. «Унда айтинг, эй Абу Исҳоқ», деди у киши.

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ шундай деди:

– Аллоҳ азза ва жаллага осийлик қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини ема!

– Бошқа қаердан ейман? Ахир дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳнинг ризқидан-ку!

– Ундай бўлса Аллоҳнинг ризқидан еб, яна Унга осийлик қилиш яхшими?

– Йўқ, албатта. Иккинчисини айтинг.

– Аллоҳга осийлик қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида яшама!

– Бу биринчисидан ҳам қийинроқ-ку? Мағриб билан машриқ орасидаги ҳамма жой Аллоҳники бўлса, бошқа қаерда яшайман?

– Ундай бўлса Аллоҳнинг ризқидан еб, Унинг ерида яшаб, Унга осийлик қилиш яхшими?

– Йўқ, албатта. Учинчисини айтинг.

– Аллоҳнинг ризқидан еб, Унинг ерида яшаб туриб ҳам унга осийлик қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган бирор жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қил!

– Эй Иброҳим, бунинг иложи йўқ-ку? Ахир Аллоҳ ҳамма нарсани билиб, кўриб, эшитиб туради-ку!

– Ундай бўлса, Унинг ризқидан еб, У сени кўриб турган ҳолда Унинг ерида яшаб гуноҳ қилишинг яхшими?

– Йўқ, албатта. Тўртинчисини айтинг.

– Жон олувчи фаришта жонингни олиш учун келса, унга: «Менинг жонимни олмай тур, тавба қилиб, солиҳ амал қилиб олай!» дегин.

– Жон олувчи фаришта бу гапларни қабул қилмайди-ку ахир?

– Тавба қилиш учун ўлимни даф қила олмас экансан, ўлим фариштаси келганда уни кечиктириб бўлмаслигини билар экансан, қандай қилиб азобдан қутулишни умид қиласан?

– Бўлди, бешинчисини айтинг.

– Қиёмат куни жаҳаннам лашкарлари сени ушлаб, дўзах томонга судраса, улар билан бормагин.

– Улар мени қўйиб юбормайди-ку, менинг истагимни эшитиб ҳам ўтирмайди-ку?

– Ундай бўлса, сенга нажотдан умид йўқ экан!

– Етар, Иброҳим, бўлди! Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қиламан.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин орадан бир ярим йил ўтгач ndash яъни ҳижратнинг ўн давоми...

3201 12:00 / 03.05.2019
Аввало инсон қарздор бўлиб қолмаслик учун ҳаракат қилиши лозим. Мўмин банда ҳаётини яхшилаб режалаштириши, иқтисодий ва молиявий ишларни аниқ олиб бориб, давоми...

4404 09:00 / 16.07.2022
Аллоҳ таоло сени сабаблари ичида турғизганда тажридни ирода қилишинг махфий шаҳватдандир. Аллоҳ таоло сени тажридда турғизиб қўйганда сабабларни ирода қилишинг давоми...

3549 21:00 / 21.06.2019
Муҳаммад Ҳабиб Нақшбандий ҳазратлари айтадиларҲазрати Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг нақшбандия силсиланинг улуғларидандир. У киши ҳақларида давоми...

3921 15:30 / 20.06.2019
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021