1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«GRAND TA'LIM»да Шайх Алижон қори билан фазилатли учрашув

10:05 / 21.08.2019 7252 pdf Ўқиш режими + -

Муассасамизда куни кеча 20 август куни дунёнинг йирик олимлари, Қуръони карим ва 10 та қироат соҳибларидан таҳсил олган серғайрат олим, мударрис, Шайх Алижон қори билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда таълим муассасасининг устоз ва ходимлари иштирок этишди.

Ушбу тадбирда маърузачи Алижон қори илмнинг фазилати, талабаларга таълим беришда эътиборли жиҳатлар ва устозларнинг фазилати ҳақида суҳбат қилиб берди. Суҳбат сўнгида Қуръон ҳофизи Алижон қорига учрашувга ташриф буюргани учун маъмурият ва иштирокчилар томонидан ташаккур билдирилди.

P.S. Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Бойларовул қишлоғида таваллуд топган.

1998 йил Ал-Азҳарнинг эъдодия бўлимини тамомлаган.

2001 йилда Ал-Азҳарнинг Санавия бўлимини тамомлаган.

2002 йилдан 2007 йилгача Ал-Азҳар Университетининг шариат ва қонун куллиётининг шариати исломия қисмини тамомлаган.

2008-йилдан 2012-йилгача Аҳмад Ийсо Ал-Маъсоровий номидаги Улумул-Қуръон ва қироат илмларига хосланган илм даргоҳида ўқиб, хозирда Ал-Азҳар университетининг даъват факультетининг 4-босқич талабасидир.

Маълумот ўнида устоз Алижон қорининг илмий фаолиятлари ёритиб бориладиган телеграмдаги «Қуръон аҳлига туҳфа» ва «Алқурануз» расмий каналлари мавжуд.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
GRAND TA'LIM
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 26 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида .Суратли тажвид, китобининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тақдимот .Hilol Nashr, нашриётининг давоми...

2704 10:25 / 26.04.2022
Пойтахти АнқараДавлат раҳбари, президент ndash Режеп Таййип Эрдўғон.Аҳолиси 84.34 миллион киши 2020 йил ҳисобига кўра.Йирик шаҳарлари Истанбул, Измир, Анқара, Анталия, давоми...

9712 19:00 / 11.11.2021
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёддан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга янги авиарейс йўлга қўйилди. Бу ҳақда кun.uz сайти хабар берди. 5 август куни илк рейс кутиб давоми...

1811 19:00 / 05.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа давоми...

934 15:46 / 05.02.2025