1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зулҳижжа ойини аввалги ўн кунида айтиладиган зикрлар

15:00 / 02.07.2022 6050 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«... Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилинглар», (Ҳаж сураси, 28-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Маълум кунлар»ни зулҳижжанинг аввалги ўн куни, деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бунда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) қилинганидан-да афзалроқ амал йўқ», дедилар. Шунда саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳамми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, деб, «лекин бир киши моли ва нафсини хатарга қўйиб кўчага чиқсаю, ҳеч бир нарса билан қайтмаса, ана ўша афзалдир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари

Имом Термизийнинг ривоятларида: «Солиҳ амаллар қилинган кунлар ичида зулҳижжа ойини ўн кунидан кўра Аллоҳга маҳбуброқ кун йўқдир», дедилар, деб келади.

Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Дорамийнинг «Муснад»ларида ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир», деганларида, «Жиҳоддан ҳамми?» дейишди. (Ровий ҳадисни охиригача зикр қилган.)

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган калималарнинг яхшиси

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир», деб айтишдир», дедилар».

Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Имом Моликнинг «Муватто»ларида эса: «Дуоларнинг афзали арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарларнинг айтган калималарининг афзали «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ» дир», деб келган.

Имом Молик бу ҳадисни мурсал ҳолатда лафзида ноқислик билан ривоят қилганлар.

Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу арафа куни бир тиланчи одамлардан тиланиб юргани кўриб: «Эй ожиз, бу кунда Аллоҳдан бошқадан ҳам сўраладими?» дедилар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан олинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен бир ташкилотда ишлайман. Ўша ташкилотнинг тушумлари юқори даражада, лекин назаримда менга кам ҳақ тўлашяпти. Ношукр эмасман, аммо кўпроқ ойлик давоми...

4846 16:00 / 10.03.2020
Умар ибн Солиҳ Саъдий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Обид Абдулазиз ибн Сулаймонни тушимда кўрдим. У яшил кийим кийиб олган, бошида дурдан тож бор эди. .Эй Абу давоми...

2278 10:07 / 25.01.2020
Аъмаш айтади .Мужаммиъ Таймий билан бирга эдим. У бир дирҳамга битта хурмо сотиб олаётган эди, бир тиланчи сотувчидан садақа сўради. Шунда Мужаммиъ сотувчига давоми...

2481 08:00 / 29.01.2020
Исмоил ибн Наср Абдийдан ривоят қилинади .Солиҳ Муррийнинг мажлисида бир киши нидо қилиб, шундай деди .Жаннатга муштоқлар ва уни деб кўз ёш тўкувчилар ўрнидан давоми...

2540 08:00 / 23.05.2020