1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳожиларимиз учун Арафот майдонида жами 175 дона замонавий кондиционер ўрнатилмоқда

12:00 / 05.08.2019 2589 pdf Ўқиш режими + -

Мана, борган сари ҳаж ибодатини адо этиш учун белгиланган муайян кунлар ҳам яқинлашмоқда. Бу йилги ҳожиларимиз учун ўтган йиллардан фарқли равишда, енгиллик ва қўшимча қулайликлар яратилиб, шарт-шароитлар янада яхшиланди.

Кеча, 3 август куни, Дин ишлари бўйича қўмита раиси, “Ҳаж-2019” ишчи гуруҳи раҳбари Ж.Акрамов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов Арафот майдони, Мино водийси ва Муздалифадаги тайёргарлик жараёнини кўздан кечиришди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб, Арафот майдонида ўзбекистонлик ҳожилар учун ажратилган хайма(чодир)лар кўздан кечирилиб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Эътиборли жиҳати, ўтган йиллардагидан фарқли равишда, бу йил ҳожиларимиз қўним топадиган Арафот майдонидаги хаймаларни салқинлаштириш мақсадида ҳамкор ширкат томонидан жами 175 дона янги, замонавий кондиционер ўрнатилмоқда.

Шунингдек, масъуллар Мино водийсида ҳам бўлишди. Бу ерда ҳам мақтанса арзигулик янгилик ва қулайликлар, шарт-шароит ҳозирланган. Жумладан, авваллари ошхона ва таҳоратхоналар сони битта бўлган бўлса, бу йил уларнинг сони иккитага кўпайтирилиб, жами учтани ташкил этади, аёллар ва эркаклар учун алоҳида тиббиёт хоналари хизмат кўрсатади. Бу ҳам ҳожиларимизга бўлган юксак эътиборнинг натижасидир.

Масъуллар шом қоронғусида, муздалифа майдонида ўзбекистонлик ҳожилар учун ажратилган махсус жойни ҳам айланиб чиқишди. Бу йилги ҳожиларимиз учун мазкур кенгликда ҳам янги қулайликлар муҳайё қилинганини кўриш мумкин. Жумладан, бу йил баҳаво, кенг, текис жой ажратилгани, албатта, Арафот майдонидан қайтган ҳожиларимизга ором маскани ўлароқ, хизмат қилиши ҳақиқат.

Ўз навбатида, Дин ишлари бўйича қўмита раиси, “Ҳаж-2019” ишчи гуруҳи раҳбари Ж.Акрамов ҳамкор ширкат масъулларига жойлардаги шарт-шароитларни янада яхшилаш, ҳожиларимизга юқори даражада хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича масъулларга муҳим таклиф ва тавсияларни берди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Илк марта ташкил этилаётган азон айтиш мусобақаси Қирғизистон Диний идораси кўмагида ўтказилади, деб хабар беради IQNA.Миллий танлов 2019 йилнинг 28 апрель куни давоми...

2620 13:10 / 22.04.2019
10 февраль куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилди. Ушбу илмий анжуман .ҲилолНашр, нашриётининг бош дўконида бўлиб ўтди. Анжуманга давоми...

2009 23:00 / 10.02.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида давоми...

1337 18:28 / 06.11.2024
Бу йил Шимолий қутбга яқин мамлакатларда рўза 18 соат, жанубий қутбга яқин мамлакатларда эса 12 соатгача давом этади. 23 март куни мусулмонларнинг муқаддас Рамазон давоми...

4361 14:11 / 23.03.2023