1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

80 ёшли аёл болаларга Қуръони каримни ўргатиб келмоқда

10:30 / 02.08.2019 2045 pdf Ўқиш режими + -

Хассина Мисрнинг шимолий-шарқий Дакалия губернаторлигининг Дикирнис шаҳри яқинидаги Кафр Абдул Мўмин номли қишлоқда яшайди. Бу ҳақда iqna хабар беради.

У болалигидан кўриш қобилиятини йўқотди. Аммо бу ҳолат унинг учун Қуръонни ёд олишга тўсқинлик қилмади

«Мен ўн ёшимда Қуръони каримни ўргандим», дейди у. — Устозимнинг исми Аҳмад ал-Дамҳужи эди. У ўлимидан олдин мени Қуръон маркази очишга ундади.

80 ёшли аёл ҳозиргача болаларга Қуръони каримни ўргатиб келмоқда. Бугунги кунгача Хассина 50 дан ортиқ қишлоқ аҳолисига Қуръонни ёд олишига сабабчи бўлган. Унинг ўзи ҳар куни Қуръон оятларини унутмаслик учун бир кунда 6 жуз Аллоҳнинг каломини ўқийди. Қуръонда жами 30 та жуз борлиги сабабли, у ҳар беш кунда бир марта Қуръонни хатм қилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат давоми...

2517 16:31 / 21.11.2024
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувининг навбатдаги ғолиби давоми...

1672 18:06 / 09.08.2023
Бугун, 13 август куни Наманган шаҳрида жойлашган Ҳидояrdquo ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги кириш имтиҳони бошланди. Мазкур мадраса Ўзбекистон давоми...

1529 20:06 / 13.08.2024
Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имомхатиблар ўртасида Йил имомиrdquo кўрик танлови давоми...

3948 11:52 / 12.10.2018