Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 14 рабиъул аввал | 2024 йил 17 сентябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (42-дарс)

17:00 / 25.07.2019 4418 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом беш нарсага бино қилингандир

222. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

223. Яҳё ибн Яъмурдан ривоят қилинади:

«Басрада биринчи бўлиб қадар ҳақида гапирган Маъбад Жуҳаний эди. Мен Ҳумайд ибн Абдурроҳман Ҳимярий билан ҳаж ёки умрага жўнадик. «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирортасини учратиб қолсак, анавиларнинг қадар тўғрисидаги гаплари ҳақида сўраймиз», дедик. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб масжидга кириб келаётганида тўғри келиб қолдик. Мен ва шеригим уни биримиз ўнг, бошқамиз чап томонидан қўлтиқлаб олдик. Шеригим сўзлашни менга қўйса керак, деган гумон билан: «Эй Абу Абдурроҳман, биз томонларда бир тоифа одамлар чиқди: Қуръон ўқишади, илмни титкилаб талаб қилишади», дедим. Ва уларнинг қадар йўқлигини, ишлар ўз вақтида янгитдан бўлишини даъво қилаётганларини зикр қилдим. Шунда у: «Агар ўшаларни учратиб қолсанг, хабар бериб қўй, Ибн Умар албатта улардан безордир. Улар ҳам ундан    безордирлар. Абдуллоҳ ибн Умар Унинг номи билан қасам ичадиган Зотга қасамки, агар улардан бирининг Уҳуд тоғичалик олтини бўлиб, уни нафақа қилса ҳам, то қадарга иймон келтирмагунча Аллоҳ ундан қабул қилмайди», деди».

Сўнгра қуйидагиларни айтди: «Отам Умар ибн Хаттоб менга ушбу ҳадисни айтган: «Бир куни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам олдимизда пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Уни бирортамиз танимас ҳам эдик. У келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини у зотнинг икки тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва: «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни тўкис адо қилмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг, Байтни ҳаж қилмоғинг», дедилар.

«Тўғри айтдинг», деди у. Биз ундан ажабландик: ўзи сўрайди, ўзи тасдиқлайди. «Менга иймон ҳақида хабар бер», деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, набийларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг», дедилар.

«Тўғри айтдинг», деб тасдиқлади ва: «Менга эҳсон ҳақида хабар бер», деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга худди Уни кўриб тургандек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг», дедилар.

«Менга (Қиёмат) соатидан хабар бер», деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас», дедилар.

«Унинг аломатларидан хабар бер», деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал ва чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар.

Сўнгра у қайтиб кетди. Шунда мен бир мунча вақт (ўша ердан) ғойиб бўлдим. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Умар, сўровчи кимлигини билдингми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у Жаброилдир. Сизларга динларингиздан таълим бергани келибди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
66. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мен ва Холид ибн Валид Маймунанинг олдига кирдик. У бизга бир давоми...

5446 17:07 / 07.12.2018
Аллоҳ таоло.Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. давоми...

6736 15:13 / 02.01.2018
446. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадор бўлсаю, унга қусқи ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар давоми...

519 15:00 / 29 июнь
Албатта, кўзда тутилаётган элчилик осон эмас эди. Шунинг учун ҳам қурайшликлар бу ишга яхши тайёргарлик кўрдилар ва элчилик вазифасига ораларидан энг етук давоми...

3403 16:13 / 23.12.2017