1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳиндистондаги «Макка» масжиди таъмирланмоқда

15:00 / 25.07.2019 2169 pdf Ўқиш режими + -

Ҳиндистондаги «Макка» масжидининг ҳашаматли аркасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда thehindu.com сайти хабар беради.

Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари 8 июль куни бошланган. «Келгуси икки ой ичида унинг барқарор ҳолатга келишини умид қилмоқдамиз», дейди «Макка» масжидининг имоми Қодир Сиддиқий. Имомнинг гапларига кўра намозхонанинг жанубий кўрфазидаги учта гумбазида таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Ишчилар яқин кунларда шимолий кўрфазда таъмирлаш ишларини давом эттиришади.

Шунингдек, «Макка» масжиди Ҳайдарободдаги муҳим сайёҳлик маскани ҳамдир. Аксар меҳмонлар улкан аркни томоша қилиб, унинг зинапояларида дам олиб қайтишади. XVII асрда бунёд этилган «Макка» масжиди ўша даврда қурилган оҳак тузилмаларидан фарқли ўлароқ, тош қопламага ҳам эга. Асаф Жаҳи даврида бунёд этилган мақбаралар кейинчалик масжид ҳисобига қўшиб юборилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонлик бир гуруҳ уламолар ва имомхатиблар Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Флорида давоми...

1926 23:57 / 15.04.2022
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Урдундаги Халқаро Ислом илмлари давоми...

1190 09:36 / 09.08.2024
АҚШнинг Техас техника университетида Муқаддас Қуръон изиданrdquo номли кўргазма ўз ишини бошлади. Бу ҳақда DailyTrudor.com сайти хабар берган.Кўргазма араб хаттотлиги, давоми...

2328 09:30 / 22.01.2019
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида .Миллий тикланиш, демократик партияси фракцияси ташаббуси билан .Ўзбекистонда ислом молия тизимини татбиқ этиш истиқболлари ва давоми...

2817 10:20 / 28.05.2021