1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

ОДАМЛАРНИНГ МАҚТОВИ ВА ТАНҚИДИ

05:00 / 28.02.2017 5234 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик одамлар мақтовини яхши кўриб танқидини ёмон кўрганидан ҳалокатга учрайди. Уларнинг барча ҳаракатлари одамларнинг розилигини топишга, мақтовига эришиб, танқидидан қутилишга қаратилган бўлади. Албатта, бу оғир дарддир ва уни даволаш зарур.
Одамларнинг мақтовига ўч бўлиш хасталигидан қутилиш қуйидагича бўлади. Аввало, одамлар сизни қайси сифат ила мақташаётганига назар солинг.
Агар ўша сифат ҳақиқатан ҳам сизда бор бўлса, икки хил бўлади.
Биринчиси – илм ва тақво каби хурсанд бўлишга арзийдиган сифат. Бундай ҳолатда мақталган одам оқибатдан ҳазир бўлиши керак. Ўша қўрқинч уни мақтовга маст бўлишдан сақлайди. Агар оқибати яхши бўлиши хурсандчилик сабаби бўлса, Аллоҳ таоло берган фазлдан хурсанд бўлиш керак. Одамларнинг мақтовидан эмас.
Иккинчиси – мансаб ва молга ўхшаш хурсанд бўлишга арзимайдиган сифат. Бу нарсалардан хурсанд бўлиш худди тезда қуриб хашакка айланадиган кўкатдан хурсанд бўлишга ўхшайди. Бундан эса, фақат эси пастларгина хурсанд бўлади.
Агар сиз мақталган сифат сизда бўлмаса ҳам мақтовдан маст бўладиган бўлсангиз, эсипастликдан бошқа нарса эмас.
Танқидни ёқтирмаслик ҳам оғир дард ҳисобланади. Уни ҳам эринмасдан зудлик билан даволаш лозим. Бу борадаги гапнинг қисқаси қуйидагича: Агар сизни танқид қилган кишининг гапи тўғри бўлиб насиҳатни ирода қилган бўлса, ғазабланмасдан унинг гапини яхши қабул қилиш керак. Чунки у сизга айбларингизни ҳадя қилмоқда.
Агар танқидчи насиҳатни ирода қилмаган бўлса, у ўз динига нисбатан жиноят қилибди ва сиз унинг гапидан фойда олибсиз. Чунки у сизга билмаган нарсангизни билдирибди ва унутган нарсангизни эсингизга солибди.
Агар танқидчи сизда йўқ нарсаларни айтиб бўҳтон қилган бўлса, сизга қуйидаги уч нарсадан бири бўлади:

1. Агар сиз мазкур айбдан холи бўлсангиз ҳам унга ўхшаш бошқа айблардан холи эмассиз. Аллоҳ таоло ошкор қилмай турган айбларингиз кўп. Аллоҳ таоло танқидчига сизнинг ўша айбларингизни билдирмаганига шукр қилинг.
2. Танқидчининг туҳмати сизнинг гуноҳларингизга каффарот бўлади.
3. Бўҳтончи ўз динига нисбатан жиноят қилди. Ўзига қарши Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзитди. Сиз Аллоҳ таолодан уни афв қилишини сўранг. Бир киши Иброҳим Адҳамни уриб бошини ёрганда унинг ҳақига дуо қилиб шундай деган экан: «Бунинг сабабидан ажр олдим. Менинг сабабимдан азобга қолмасин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммадни Расул давоми...

2810 19:00 / 27.07.2024
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир,, давоми...

5218 19:02 / 11.01.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирингиз таом еса, Алоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

3790 05:00 / 28.02.2017
Имом Байҳақий Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, .Эй Аллоҳнинг Расули Менга давоми...

5813 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

210739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130008 14:35 / 11.08.2021