1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида хорижлик абитуриентлар учун қабул бошланди

14:00 / 18.07.2019 2816 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 2019-2020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавр таълим йўналишларига қабул очилганини эълон қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хорижлик абитуриентлар академияга кириш имтиҳонларидан озод этилади ва суҳбат асосида қабул қилинади. Талабалар истакларига кўра, ўзбек ва рус тилида ўқишлари мумкин. Уларга диний ва дунёвий фанлардан дарс берилади.

Академияда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олиш мумкин:

Бакалавр таълим йўналишлари (4 йил):

- Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мусулмон мамлакатлари);

- Халқаро муносабатлар;

- Исломшунослик (Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, ислом ҳуқуқи, ақида ва тасаввуф, ислом тарихи ва манбашунослиги);

- Диншунослик;

- Психология (Дин социо психологияси);

- Филология ва тилларни ўқитиш (араб тили);

- Туризм (зиёрат туризми).

Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси фуқаролари таҳсил олмоқда. 2019 йилдан бошлаб, Россия мусулмонлари диний кенгаши муфтийси Альбир Крганов докторантурага қабул қилинди.

Бу йилги қабул жараёнида чет эл фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида ҳужжатларни электрон тарзда international@iiau.uz ва +998907888745 (Telegram va WhatsApp) рақами орқали қабул қилиш йўлга қўйилди. Шунингдек, хорижий талабалар ўқиш шартномаси суммасининг ўзларига мақбул шаклини танлаш имконияти яратилган.

Ўқишга қабул қилинган хориж фуқароларининг виза олиши ва яшаши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассислари ёрдамида амалга оширилади.

Мурожаат учун:

international@iiau.uz

+998907888745

+998935510593 (инглиз тилида мурожаат учун)

+99871244959

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ислом динига нисбатан кескин муносабатлар билдираётган Буюк Британия фуқароси Томми Робинсоннинг Facebook ва Instagramдаги саҳифалари ёпиб қўйилди, деб хабар беради давоми...

3269 11:00 / 28.02.2019
10 февраль куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилди. Ушбу илмий анжуман .ҲилолНашр, нашриётининг бош дўконида бўлиб ўтди. Анжуманга давоми...

1957 23:00 / 10.02.2022
Франциялик футболчи Пол Погба инстаграм саҳифасидаги изоҳи учун мухлислар томонидан исломофобик муносабатга учради. Шундан сўнг у ижтимоий тармоқдаги изоҳини давоми...

4221 11:51 / 27.01.2022
Яқинда Британия музейидан мамлакатимизга 6 нақшинкор тарихий кошин қайтарилди. Улар мазкур музейнинг Яқин Шарқ департаменти катта куратори Ж.Симпсон томонидан давоми...

1912 15:37 / 05.10.2021
Аудиолар

211762 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131010 14:35 / 11.08.2021