1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Сен энг аввалги ва энг охиргисан

18:34 / 17.07.2019 3506 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турсалар, таҳажжуд ўқир, сўнг ушбу дуони айтар эдилар:

اللهُمَّ رَبَّنَا لَكَ الحَمْدُ أَنْتَ قَيِّمُ السَّماوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الحَمْدُ لَكَ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الحَمْدُ أَنْتَ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الحَمْدُ أَنْتَ الْحَقُّ وَوَعْدُكَ الحَقُّ وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ وَقَوْلُكَ حَقٌّ وَالْجَنَّةُ حَقٌّ وَالنَّارُ حَقٌّ وَمُحَمَّدٌ حَقٌّ وَالسَّاعَةُ حَقٌّ. اللهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ وَبِكَ خَاصَمْتُ وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ لاَ إِلَهَ إلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма роббана лакал ҳамд, анта қоййимус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, лака мулкус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, анта нурус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, антал ҳаққ ва ваъдукал ҳаққ ва лиқоука ҳаққ ва қовлука ҳаққ вал-жаннату ҳаққ ван-нару ҳаққ ва Муҳаммадун ҳаққ вас-саъату ҳаққ. Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту ва илайка ҳаакамту, фағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту. Антал муқаддим ва антал муаххир, Лаа илаҳа илла анта».

 

Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларни қоим қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ер ва ундаги нарсалар Сенинг мулкинг. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақсан, ваъданг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, сўзинг ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ, қиёмат ҳақ. Эй Раббим, Сенга бўйин эгдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим, Сенга қайтувчиман, хусумат қилиш Сенинг қўлингда, ҳукм чиқариш ҳам Сенинг қўлингда, олдингию кейинги, махфию ошкора гуноҳларимни мағфират қил. Сен энг аввалги ва энг охиргисан. Сендан бошқа илоҳ йўқ.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

 

Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума куни эрталабки намоздан олдин .Астағфируллоҳаллазий Лаа илаҳа давоми...

1921 09:08 / 17.02.2025
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ,ни кўпроқ давоми...

1108 05:36 / 01.11.2025
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра қилишга изн сўрадим. У зот изн бериб .Эй биродар, дуоингда бизни давоми...

1817 09:14 / 01.07.2025
. . Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1164 04:12 / 30.09.2025
Аудиолар

229652 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148255 14:35 / 11.08.2021