1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас

11:04 / 17.07.2019 2744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.

Аллоҳнинг қазои қадарисиз, илмисиз ҳеч бир мусибат етмайди, деган эътиқод доимо инсон хотирасида бўлмоғи лозим.

«Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас».

Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида: «...Ва билгинки, сенга етган мусибат адашиб бошқага ўтиши мумкин эмас, агар бошқага бўлса, сенга етмасди...», деганлар.

Мўмин киши ўзига етган мусибатни Аллоҳнинг тақдири-ўлчови бўлганини тушуниб етса, бу қийинчилик ва мусибатларни у осон кечиради. Чунки унинг хотири жам, кўнгли тўқ бўлади. Мусибатга сабр қилади. Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Иймонсиз киши бўлса, мусибат етганда сабрсизлик қилади, турли бахоналар ахтаради, ғам-ғуссага ботади ва ўзича қутулмоқчи бўлиб, турли зарарли усулларни қўллайди.

Мўмин киши ҳар қанақа кўнгилсиз воқеа юз берганда истиржоъ айтиб сабр қилиши зарурдир. Истиржоъ «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун» дейишдан иборатдир. Бунинг маъноси «Биз Аллоҳникимиз ва биз Унга қайтиб борувчилармиз», деганидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бир ҳадиси шарифларида: «Агар бирортангизнинг ковушингизнинг боғичи узилиб кетса ҳам истирожоъ айтсин», деганлар.

Имом Бухорий ривоят қилган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: «Мўминнинг иши ажойиб, Аллоҳ унга нимани қазо қилса, фақат яхшиликка бўлади. Агар унга мусибат етса, сабр қилади. Бу ўзича яхши. Агар яхшилик етса, шукр қилади. Бу ҳам ўзича яхши. Бунақа неъмат мўминдан ўзга ҳеч кимга насиб этмайди», деганлар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло келгуси оятда мўмин бандларини Ўзига ва Расули Муҳаммад алайҳиссаломга итоат қилишга даъват этади.

Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, Бизнинг Расулимизга (вазифа) очиқ-ойдин етказиш, холос.

Аллоҳга итоат қилиш Қуръонга амал қилиш билан бўлади. Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилиш эса, у кишининг суннатларига эргашиш билан бўлади. Агар ким юз ўгириб, итоат қилмай кетса, ўзига ёмон, Аллоҳ ундан беҳожат. Агар дунёдаги барча инсоният энг тақводор киши каби ибодат қилса ҳам, Парвардигорнинг хазинасига бирор нарса қўшилиб қолмайди. Аксинча, дунёдаги барча инсоният энг фосиқ-фожир кишидек гуноҳ ишлар қилса ҳам, Аллоҳнинг бирор нарсаси камайиб қолмайди. Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ҳаммадан беҳожатдирлар, у кишига юклатилган вазифа-Аллоҳнинг фармонларини бандаларга очиқ-ойдин етказиб қўйиш, холос.

Аллоҳ Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, мўминлар Аллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилсинлар.

Яъни, тирилтирувчи, ризқ берувчи, фойда улашувчи ва ўлдирувчи - Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Инсон ушбу ҳақиқатни англаб етса, турли хурофотлардан ва ўзгаларга қул бўлишдан озод бўлади. Бу даражага етган инсон Аллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилади, суянади. Аллоҳга таваккал қилган кишининг эса хотири жам бўлади, ҳеч нарсадан қўрқмайди.

Инсон якка ўзи бўлса, бу ишларни амалга ошириши бир мунча осон ке-чарди. Лекин у жамиятда яшайди, оиласи, хотин, бола-чақаси бор. Уларга қараши керак, баъзан эса хотин ва бола-чақа иймон тақозо этган нарсадан чалғитиши ҳам мумкин.

«Тафсири ҳилол» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Энг бахтли кунингиз қайси кунКимдир .Уйланган куним,, дейди.Кимдир .Институтни битирган куним,, дейди.Кимдир .Фалон шайхни кўрган куним,, дейди ва ҳоказо...Аммо давоми...

2263 11:00 / 17.02.2021
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Қози иккала даъвогарни ўтқазишда, уларга қарашда ва бошқа муомалаларда, асарларда келганидек, баробар бўлиши керак.Умму давоми...

1739 17:00 / 22.11.2020
Қуръонда пайғамбарлар дуоларидавомиСулаймон алайҳиссаломнинг муҳим хусусиятларидан бири Аллоҳ томонидан у зотга улкан давлат ато этилишидир. Бундан ташқари давоми...

5270 13:10 / 10.04.2019
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг икки шогирди ndash Ҳассон ва Сувайддан ривоят қилинади .Устозимиз Ибн Муборак Шомга бордилар. Биз ҳам у киши билан бирга эдик. Ҳар куни давоми...

1423 08:00 / 10.08.2020