1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нафс – инсоннинг асосий душмани

21:00 / 13.07.2019 3495 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аслида инсон нафсига ўзини беадабларча тутишлик хосдир. Шунинг учун ҳам у бандага буюрилган ахлоқий меъёрларнинг риоясига қаттиқ қаршилик кўрсатади. Нафс – инсоннинг ажралмас душмани. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Энг қаттол душманингиз икки томонингиз орасидаги нафсингиздир» (Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Иҳёу улумид-дин», Ажлунийнинг «Кашфул ҳафа», Ибн Одилнинг «Тафсири Лубоб» китобида шунга ўхшаш маънода келган).

Шу сабабдан ҳам ким нафсининг хоҳишларига, ҳою ҳавасларига эрк берса, ўзини ҳалок қилишда нафсига шерик бўлади. Бу ҳақиқатни яхши билган тақводорлар ҳар бир гуноҳ, лоқайдлик, ширк, ҳою ҳаваснинг асоси нафсдан мамнун бўлишликдан ва ҳар қандай тоат, огоҳлик ва ҳаромлардан тийилишнинг асоси эса нафсидан норозиликдан келиб чиқишини уқтириб ўтишган.

Аллоҳнинг лутфу эҳсонига умид боғлаб қилинган кичкина амал ўзига ишониб бажарилган кўп (катта) ишдан афзалдир.

Нафснинг асл моҳиятини билиб олган ақлли инсон унинг қанчалик паст, хору залил, ожиз ва ҳалок бўлишга маҳкум эканини англаши баробарида ўзини яратган Холиқини Иззат, Бақо, Қудрат, Азамат ва Улуғ сифатлари билан таний бошлайди. Чунки У ўша нафсни яратган ва уни йўқдан бор қилган Парвардигордир.

Аллоҳ авлиёларга марҳамат қилиб, уларни Ўзига яқин келишга даъват этар экан, улар учун энг қисқа ва энг қулай йўлни ҳам кўрсатди. Бу йўл эса нафсга қарши бориш йўлидир.

Аллоҳ севикли бандаларидан бирининг тушида шундай марҳамат қилади:

«Нафсингга адоват қил, чунки Менинг салтанатимда ундан бошқа Мен билан тортишадиган яратиқ йўқдир».

Нафс ҳар доим Аллоҳ таолонинг кибр, буюклик ва кишилар устидан ҳукмронлик каби сифатларини эгаллашга интилиб келади. Ваҳоланки, бундай сифатлар фақат Аллоҳ таологагина хос. Аллоҳ Ўзига нолойиқ барча қусур ва нуқсонлардан пок!

«Hilol» журнали, 1- сонидан олинди

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига болаликда пойдевор қўйилади. Инсон шахсиятини тарбиялаш ҳам асосан унинг болалигидан бошланади. Яхши, гўзал тарбия давоми...

3192 19:50 / 03.09.2019
Ҳажжождан ривоят қилинади .Шуъба эшагини миниб кетаётган эди, Сулаймон ибн Муғирани учратиб қолди. У Шуъбага муҳтожлигидан шикоят қилди. Шуъба эса .Аллоҳга давоми...

2284 09:02 / 21.03.2020
Табассум учун ҳам савоб оладиган динга мансуб эканлигимизни ўйлаб қувонамиз. Аммо кулиш уёқда турсин, дардларини эсламаслик учун муттасил дори қабул давоми...

7999 14:10 / 29.01.2019
1977 йил... Канадалик миссионер Торанто университети математика ва мантиқ устози доктор Ҳарри Миллер Қуръондаги тарихий ва илмий хатоrdquoларни масиҳийлар учун давоми...

3468 21:30 / 27.12.2018