1446 йил 24 шаввол | 2025 йил 22 апрель, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тақдирни нима ўзгартира олади?

13:50 / 12.07.2019 4137 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тақдир – Аллоҳ таолонинг барча нарсани ҳисоблаб, ўлчаб қўйган нарсасидир. Бу ҳолатга текис йўлда кетаётиб, бехосдан қоқилиб кетишингиз яққол мисол бўла олади. Бундай пайтда мўмин киши куйинмайди, келган мусибатга ғазабланиб, норози ҳам бўлмайди. Чунки мўмин кишининг иймони – тақдирга рози бўлишидир. Аммо фожир (иймонсиз) кимса эса бундай ҳолатдан дарғазаб бўлади.

Мухтасар қилиб айтганда, мўмин киши ҳар қандай ҳолатда сабр-тоқатли бўлади. Иймони заиф киши эса бардошсизлик қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этишларини ўйладиларми? Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак. (Анкабут сураси, 2-3 оятлар)

Бу дунё ўткинчи, одамлардаги бойлик ва фарзандлар аниқ тақдир ҳисобланмайди. Чунки одамлар бойлик тўплаш, фарзанд орттириш ва шу каби ўйин-кулгу қилишлари учун яратилгани йўқ. Бу дунёдаги зийнатларнинг барчаси тақдирнинг имтиҳонидир. Яъни одамлар яхшилик билан ҳам ёмонлик билан ҳам имтиҳон қилинадилар. Сўнгра амалига яраша аниқ тақдири вужудга келади. Ҳудди иймонсиз киши умрининг охирида иймон келтириб (Аллоҳга тавба қилиб) жаннатга дохил бўлиши, иймонли кишининг умрининг охирида адашиб ва иймонидан ажраб жаҳаннамга равона бўлиши кабидир.

Бугунги кунда Аллоҳнинг неъматлари шундай мўл-кўл ёғилиб турибдики, унга қанча ҳамд айтсак ҳам оздир. Аммо неъматларнинг асл моҳиятини тушунмаганлар Аллоҳнинг ғазабини келтириб, мусулмонларни ташвишга соладиган ножўя ҳаракатларга қўл урмоқдалар. Мисол учун ўз жонига қасд қилишдир. Гўёки ўлим инсоннинг барча ғамини йўқолишига сабаб бўладигандек. Аслида ўлим бу – бошқа бир ҳаётнинг бошланишидир. Инсоннинг руҳи абадийдир. Ўлим – имтиҳоннинг якуни, унинг натижасига эришиш ва ўз эркидан ажралган ҳолда бошқа бир ҳаётга кўчиш демакдир.

Ўз жонига қасд қилиш энг оғир гуноҳ ҳисобланиб, тақдирдан норозиликни билдиради. Тўғрида! Яхши ва тўқчиликда яшаб юрган одам шундай иш қилармиди? Буни сабрсиз, иймони заиф, Аллоҳни танимаган ва охиратни борлигига вужуди билан ишонмаган инсонгина қилади. Чунки Аллоҳни таниб, охиратни борлигига ишонган инсон, яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан имтиҳон эканлигини билади. Оғир кунда чиройли сабр қилиш билан бирга борига қаноат қилиб яшайди. Агар мўмин киши фақат сабрини қалқон қилиб оламан деса, имтиҳон учун бошига нелар келмайди дейсиз. Агар инсон ўзини доимо бир зотга муҳтожлигини сезса ва ожиз эканлигига ўзи ишонса, у кишида дуога эҳтиёж пайдо бўлади. Дуо эса тақдирни ўзгартира олади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар» деди (Ғофир сураси 60-оят)

Одатда дуо жиддийлик билан, яширмай бирон нарсани Аллоҳдан сўрашдир. Аммо кўнглимиздан ўтаётган турли ниятларни ошкор қилишда Аллоҳдан ҳаё қиламиз. Лекин у барчасини билади. Шунинг учун ҳам ниятларимизда ҳам эҳтиёткор бўлмоғимиз даркор. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Ким ўзини бошқа бир қавмга ўхшатса, у ўшалардандир», деб айтганлар.

Демак, тақдирни ниятлар ҳам ўзгартириб юбориши мумкин экан.

Хулоса қилиб айтсак, аниқ тақдир кейин вужудга келади. Инсон амали, дуоси ва нияти билан жаннатга ёки жаҳаннамга дохил бўлар экан. Қадрли инсон, икки дунё саодатига эришай, десангиз, яхши амал қилинг, оламлар Роббисига дуо қилинг ва албатта, ниятларингизни ҳам тўғриланг. Аллоҳ барчамизни охиримизни хайрли қилсин! 

Муҳриддин Мирзаев Юнусмат ўғли 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Абу Воил Салама ибн Шақиқдан ривоят қилинади .Асвад ибн Ҳилолнинг олдига кириб, .Қанийди сен ҳам, мен ҳам бу дунёдан ўтиб кетган бўлсак,, дедим. У .Жуда ёмон сўз давоми...

1968 07:12 / 09.09.2019
Ваҳб ибн Мунаббаҳдан ривоят қилинади .Ўз замонасининг бир фозил олими одамларни мажбурлаб чўчқа гўшти едирадиган подшоҳнинг ҳузурига келди. Одамлар улуғ давоми...

2884 07:10 / 03.08.2019
Савол Фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожибЖавоб Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етганетмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, давоми...

2815 10:00 / 28.05.2019
Бизда турли омиллар сабабли ўтган яқинларни, хусусан, отаонани йўқлаб, уларга ортларидан савоб юбориш ниятида таом пишириб, одамларни чорлаш кенг тарқалган. Ҳатто давоми...

3694 20:00 / 30.03.2019