1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис илми мактабида кириш имтиҳонлари бошланди

20:06 / 09.07.2019 2031 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис» ҳамда «Араб тили» фанларидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентларга «Ҳадис илми мактабига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом» талаблари бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш тартиб-қоидаларини тушунтириш бўйича консултация ўтказилган эди.

Шунингдек, абитуриентларга ижодий имтиҳон бўлиб ўтадиган аудитория, тест жараёнига ажратиладиган вақт, жавоблар варақасини тўғри тўлдириш, имтиҳонга абитуриент томонидан уяли телефон ва бошка алоқа воситалари, луғат ва шпаргалкаларни олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқлангани, имтиҳон ўтказиш тартибини бузмаслик бўйича муҳим эслатма ва кўрсатмалар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни, «Ўзбекистон тарихи» фанидан тест синови бўлиб ўтади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институти қошидаги .Қуръони Карим ва тажвид, ўқув курсининг навбатдаги 40давра тингловчилари ўқишни бошладилар. Шу муносабат билан .Қуръони Карим ва давоми...

2623 17:42 / 07.10.2023
Буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида яна бир муҳим лойиҳани амалга ошириш давоми...

1114 13:50 / 01.05.2025
ШимолийШарқий университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда 13,500 ҳайвонлар учун бошпана мавжуд, бироқ оиладаги зўравонлик қурбонлари учун эса атиги 1,887 давоми...

2053 08:58 / 21.12.2021
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова давоми...

1776 14:54 / 25.05.2023