1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Британия Консерватив партиясининг антиисломий қарашдаги вакилларининг партияга аъзолиги вақтинча тўхтатилди

11:30 / 09.07.2019 2487 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британиядаги Консервативлар партияси мамлакатнинг ТВ-4 телеканалидаги «Dispatches» дастурида антиисломий фикрлар билдирган айрим вакилларинининг партияга аъзолик мандатини вақтинча тўхтатиб қўйган. Маълум бўлишича, партия аъзоларининг телеканалда айтган фикрлари Fаcebook ижтимоий тармоғида тарқалиб кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ва натижада партия шундай қарор қабул қилишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Yahoo newsга таяниб, iqna ахборот сайти хабар беради.

Фикр билдирганлар асосан исломофоб қарашдаги Борис Жонсон ва бош вазирнинг яқинлари экани маълум бўлган. Жумладан улардан бири «Мен мусулмонларни Европага кириб келишини тақиқлаб қўяман» деган бўлса, бошқаси «оёқ кийимига пул тополмаслик бу ислом белгиси» деган ҳақоратомўз гапларни айтган.

Айтиб ўтиш лозимки, партиянинг собиқ раҳбари Бронсон Верси партия аъзоларини исломофобия бўйича текширувдан ўтказишни маслаҳат берган эди. Амалдаги Бош вазир собиқ вазир Тереза Мейни бу ишга жиддий кирмаганликда айблади. Хуллас, партия бош қароргоҳи телеканалнинг ушбу дастурига ўз муносабатини билдириб: «Бу дастурда қатнашган партиямиз вакилларининг партияга аъзолиги суриштирувларга қадар тўхтатилади» деб баёнот берган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Нигериянинг ибодат масканлари ҳамда мамлакатнинг энг гавжум шаҳри 7 август жума куни ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Peace Fm Online сайти хабар берди.Маълумотга кўра, давоми...

1652 09:00 / 07.08.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаrdquoги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг давоми...

2606 21:22 / 01.07.2022
Бугун, 1 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Минор, жомеъ масжидига хуфтон намозига ташриф давоми...

1518 13:00 / 01.03.2022
Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги .Hilton Ballroom, меҳмонхонасида .Ислом ndash эзгулик ва тинчлик дини, мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди. Тадбирда Саудия давоми...

1095 10:49 / 15.10.2024