1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

ЯХШИ ХУЛҚ ФАЗИЛАТИ ВА ЁМОН ХУЛҚ МАЗАММАТИ ҲАҚИДА

05:00 / 28.02.2017 6942 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпинча, хулқнинг яхшилиги халқ билан бирга зикр қилинади. Фалончининг хулқи ҳам, халқи ҳам гўзал дейилади. Бу унинг ичи ҳам, сирти ҳам яхши деганидир. Хулқдан мурод ички суврат, халқдан мурод ташқи сувратдир. Зотан инсон жасад ва нафсдан иборатдир.
Жасадни тан кўзи ила, нафсни қалб кўзи ила идрок қилинади. Уларнинг ҳар бирининг ўзига яраша шакли шамойили ва чиройли ёки хунук суврати бор. Қалб кўзи ила идрок қилинадиган нафс тан кўзи билан идрок қилинадиган жасаддан улуғдир.

Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло уни улуғлагандир ва: «Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман. Бас, қачонки уни тўғрилаб бўлганимда ва ичига Ўз руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг», деган (Ҳижр. 28 – 29 – оят).
Бу оятда Аллоҳ таоло жасад лойга мансуб эканини ва руҳ Ўзига мансуб эканининг хабарини берди.
Хулқ нафсдаги мустаҳкам ҳайъатдан иборат бўлиб, ундан амаллар фикр ва ўйлашсиз енгиллик ва осонлик ила содир бўлади. Агар амаллар яхши бўлса, яхши хулқ деб, ёмон бўлса, ёмон хулқ деб аталади.
Баъзи бир дангасалик танасига сингиб кетган ва риёзатни ёқтирмайдиган кишилар худди ташқи сувратни ўзгартиб бўлмаганидек, ахлоқларни ҳам ўзгартишни тасаввур қилиб бўлмайди дейдилар.
Бу мутлақо нотўғри гап. Агар ахлоқни ўзгартиб бўлмайдиган бўлса, ваъзу насиҳатларнинг маъноси бўлмас эди. Ўзимиз овлаб келинган ваҳший ҳайвонни уй ҳавонига айланаётганини кўриб туриб қандай қилиб ахлоқнинг ўзгаришини инкор қиламиз?! Ит таомни емай тарк қилишни, от чиройли юришни ўрганади. Фақат баъзилари осонлик билан, бошқалари қийинчилик билан ўрганади, холос.
Баъзилар асли яратилганда бор нарсани ўзгартиб бўлмайдиган деган хаёлда бўладилар. Билиш керакки, мақсад мазкур сифатларни бутунлай йўқ қилиб ташлаш эмас. Балки риёзат чекиб уринишдан мақсад шаҳватларни ифрот ва тафрийтнинг ўртаси бўлган мўътадилликка қайтаришдир. Уларни тамоман йўқ қилиб юбориш мумкин эмас.
Зотан асл яратишда шаҳватни фойда учун зарур бўлганидан яратилган. Мисол учун таом шаҳвати кесилса, инсон ҳалок бўлиши, жинсий шаҳват қирқилса насл кесилиши турган гап. Агар ғазаб бутунлай йўқ бўлса, одам ўзини ҳалок қиладиган нарсадан ҳам ҳимояланмай қўяди.
Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Ва ғазабни ютадиганлар», деган (134 - оят).
Ғазабни йўқотадиганлар деган эмас.
Шунингдек, таом шаҳватида ҳам, баднафслик билан ўта чимхўрлик орасидаги мўътадиллик матлубдир.
Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида: «Еб-ичинг ва исроф қилманг», деган (31 - оят).
Фақат билиб қўйиш керакки, муршид шайх ўз муридида ғазаб ёки шаҳватга мойилликни кўрса, уни мўътадиллика қайтариш учун мазкур икки нарсани мутлақо ёмонлаб ташлаши керак.
Нафс риёзатидан мурод мўътадиллик эканига далиллардан бири шулки, сахийлик шариатда талаб қилинган хулқ бўлиб у ўта мумсиклик билан исрофчиликнинг ўртасидаги бир ҳолдир.
Аллоҳ таоло уни мадҳ этиб «Фурқон» сурасида: «Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар», деган (67 – оят).
Ушбу мўътадиллик гоҳида Аллоҳ таоло берган комил табиат ила ҳосил бўлади. Кўп болалар биров ўргатмаса ҳам ростгўй, сахий ва ҳалим бўлиши шундан. Гоҳида мазкур мўътадилликни касб қилиб топиш керак бўлади. Бунда нафсни кўзланган хулқни жалб қилувчи амаларни қилишга мажбурлаш керак бўлади.
Бас, ким олий ҳимматлик хулқни ҳосил қилишни ирода қилса, бир нарсаларни сарфлашда олий ҳимматлилар қиладиган ишларга ўзини мажбурласин, токим табиати ўша хулққа мослашсин.
Шунингдек, тавозули бўлишни истаганлар ўзини тавозулиларнинг ишини қилишга мажбурласин. Бошқа гўзал ахлоқлар ҳам шунга ўхшаш. Чунки одатланиш ва бардавомликнинг бу ишларда тасири кучли бўлади.
Аксинча, яхшиликни тарк қилиш бардавом бўлса, у ҳам салбий тасир қилиши турган гап.
Фазилатларга сабаб бўладиган нарсаларни қилиш ҳам инсон нафсига тасир қилиб унинг табиатини яхшилик томон буришга омил бўлиши мумкин.
Гоҳида аҳли фазл кишиларнинг суҳбатида бўлиш ила яхши хулқларни касб қилинади. Чунки, инсон табиати яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўғирлайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола . ,. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

4136 20:04 / 04.01.2020
Баъзи орифлар сабрнинг мақоми учтадир, дейдилар Биринчи мақом шаҳватни тарк қилишдан иборат бўлиб, уни .тавба қилувчилар даражаси, дейилади. Иккинчи мақом тақдир давоми...

891 19:00 / 26 май
Гарчи вақти таъйин қилинган бўлсада ваъда қилинган нарсанинг амалга ошмаслиги сени ваъда ҳақида шубҳалантириб қўймасин. Чунки, у сенинг қалб кўзинга нуқсон давоми...

3583 05:00 / 01.03.2017
1. Манманлик гуноҳларни унутишга ва тавбани кечиктиришга олиб боради.2. Манманлик тоатларни озайтиришга ва уларда нуқсонга йўл қўйишга олиб боради.3. Манман давоми...

2992 19:00 / 10.04.2022
Аудиолар

133572 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53920 14:35 / 11.08.2021