1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги Зеландия масжидларида хавфсизлик чоралари таъминланмоқда

13:00 / 08.07.2019 2034 pdf Ўқиш режими + -

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг, масжидлар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бу ҳақда стафф ахборот сайти хабар беради.

Янги Зеландия армиясида 38 йил фаолият юритган тажрибали Абдул Латиф шаҳардаги шимолий масжид учун махсус хавфсизлик тизимини ишлаб чиқди. Ушбу тизим мамлакатдаги бошқа исломий марказларда ва масжидларда ҳам жорий этилади. Ўтган икки ой давомида у Янги Зеландиядаги кўплаб масжидларни зиёрат қилди ва улар учун хавфсизлик чораларини бепул фавқулодда ҳолат тизимларини ўрнатди. Унинг айтишича, Янги Зеландия мусулмон жамоасининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, мусулмонлар жамоаси ҳали ҳам ўзларини хавфсиз деб ҳисобламаяптилар.

Маълум бўлишича, ҳозирда ҳам улар таҳдидли электрон почта хабарларини қабул қилмоқда. Апрель ойида баъзи черковларда мусулмон ва насронийлар ўртасидаги тотувликка раҳна солувчи радикал мазмундаги варақалар тарқатилган. Умуман олганда, ҳукумат расмийлари  Крайстчерч шаҳридаги мудҳиш воқеалар қайта такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида хавфсизлик чораларини кўрмоқдалар.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
248 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ва ўзининг ёғоч безаклари билан эътиборни тортадиган .Токмак Ҳасан Пошо, масжиди Ёзгат шаҳрининг Сефаатли минтақаси давоми...

2434 11:14 / 17.05.2021
Саудия Арабистони ички бозорни ривожлантириш учун Ислом қонунлари сукук деб ҳам аталади асосида миллиардлаб долларлик облигациялар чиқаришни давоми...

2377 13:03 / 16.08.2023
Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири Haramain Archives Мадина шаҳрига етиб борган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида лавҳа намойиш этди. Унда ҳамюртларимизни давоми...

1693 12:51 / 21.06.2022
Австралияда бир гуруҳ мусулмон кўнгиллилар ўрмон ёнғинидан зарар кўрган ўт ўчирувчиларга ёрдам беришмоқда. Бу ҳақда islam.ru хабар беради.Австралиядаги Ислом давоми...

3154 11:04 / 10.01.2020