1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Миср ОАВ нигоҳида

12:00 / 07.07.2019 2133 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон делегация аъзолари ва Ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Меҳрсовий ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Делегация аъзолари «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбарияти ва бир нечта илмий-тадқиқот марказларининг фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш борасида қатор келишувларга эришилди. Учрашувда томонлар ўртасида маданий ва илмий ҳамда таълим соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Меҳрсовий бир неча ой олдин Ўзбекистонга Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб билан ташриф буюргани, сафар давомида бир қатор ҳукумат раҳбарлари ва олимлар билан учрашиб катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси Ал-Азҳар университетининг дунёда ўрни ва нуфузи юқори экани, томонлар ўртасида йўлга қўйиладиган ўзаро манфаатли ҳамкорликдан мамнун эканлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг мазкур сафари Миср ОАВ ва интернет нашрларида ҳам кенг ёритилди.

Жумладан, Мисрдаги rosaelyoussef.com веб-сайтида «М.Комилов: Яқин Шарқдаги қуролли можаролар содир бўлган жойдан 156 ўзбек қайтарилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясини қабул қилиш бўйича берган таклифи ва мазкур муҳим ҳужжатнинг қабул қилиниши ҳақида сўз боради.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72 сессиясидаги нутқида келтирилган қуйидаги сўзлар зикр қилинади: «Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади».

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комиловнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, жорий йил Рамазон ойида юртимизда учта йирик масжид-мажмуаси фаолият бошлагани ва шу каби бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотлар берилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шайха Марям mdash Қуръонни ўргатишдаги кўплаб фаолияти билан танилган ва Сенегалда энг йирик Қуръон ўқув марказига асос солган муслима аёлдир..Sahra Media, нинг хабарига давоми...

2026 15:20 / 28.12.2020
Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги Қонуннинг янги давоми...

3042 16:14 / 21.08.2020
Имом Мотуридий ўзининг илмий мероси билан ислом илмфани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирлардан биридир. У асос солган мотуридийлик таълимоти давоми...

909 10:31 / 16 март
Мамлакатимиз зиёратчилари Маккаи мукаррамага етиб келгач, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган .Рошидия,, .Аброж Дана,, .Лаба Дарна, ва .Руба алҲижаз, давоми...

2097 13:53 / 10.06.2023
Аудиолар

213191 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132411 14:35 / 11.08.2021