1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

ШИРИНСЎЗЛИК

05:00 / 28.02.2017 4409 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилада ёки жамиятда содир бўладиган катта-кичик жанжалларни диққат билан кузатилса, барчасининг сабаби кўпинча қўпол сўз ва муомала бўлиши муқаррар. Бир киши ўйламасдан гапириб қўйса, бошқасига шу гап ёқмайди ва натижада бекордан-бекорга жанжал келиб чиқади. Ширин сўз кўпгина муваффақиятларнинг омилидир. У тараққий этган жамият ташкил этишнинг асосларидандир. Шунинг учун ҳам бу нарсагабарча тарбиячилар ва ислоҳчилар катта аҳамият берадилар. Улар доимо бошқаларга яхши сўзларни айтиш, мулойим гапларни танлашга ундайдилар. Яхши, мулойим гапни ишлатиш, инсоннинг обрўсини орттиради, дўстларини кўпайтиради, ҳамманинг ҳурматига сазовор қилади.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ ширинсўз бўлишга чақиради: «Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир» («Исро» сураси, 53-оят).
Аллоҳ мана шу оятда мусулмонларнинг ўзаро суҳбатларида, гап-сўзларида ширинсўз бўлишга буюради. Агар улар буйруққа итоат этмай, ёмон сўзларни ихтиёр қилсалар, албатта шайтон ораларини бузади ва натижада ёмонлик ва душманлик содир бўлади. Бош-қа бир оятда Аллоҳ шундай дейди:

«Ва одамларга яхши гаплар айтинг» («Бақара» сураси, 83-оят).
Аллоҳ таоло паст овоз билан сўзлашга ундайди. Чунки ширинсўзлик шуни тақозо қилади. Овозини баралла қўйиб бақириб-чақириб сўзлашни эса, эшакнинг ҳанграшига ўхшатади:
«Ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир» («Луқмон» сураси, 19-оят).
Аллоҳ кишилар билан сўзлашаётганда, муомала қилаётганда очиқ юзли бўлишни буюради ва қўполликдан қайтаради. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга қарата шундай дейди:

«Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар» («Оли Имрон» сураси, 159-оят).
Шу нарса мусулмонларга бир эслатмаки, улар ҳам доимо хушмуомала, ширинсўз бўлсинлар. Одамлар орасидаги муомалада Қуръон мана шу одобларни ўргатади. Бу нарсалар ҳаётда тинчлик ва бахт-саодат орзу қилган ҳар бир жамият учун зарурдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаТасаввуфга оид бир мавзуни талқин қилишдан аввал тасаввуфrdquo нима эканлиги тўғрисида бир тушунчага, хулосага келиш лозим. Мен тасаввуф давоми...

10775 20:09 / 09.11.2018
.Риё ҳаромми, макруҳми ёки мубоҳми, деган саволга бир оғиз сўз билан жавоб бериб бўлмайди. Бунинг тафсилоти бор. 1. Риё ибодатларда бўлса, ҳаромдир. Намози, садақаси, давоми...

4705 19:00 / 27.11.2021
Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, ҳар бир тариқатнинг ўз шайхидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган силсиласи бор. Мазкур силсилага кирувчи давоми...

6314 13:30 / 22.12.2018
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг марҳаматга оид баъзи ҳадислари Умматимнинг саралари ўқиган намозлари ва тутган рўзаларининг кўплиги билан эмас, давоми...

4980 14:11 / 06.11.2018