1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Афанасий Никитин ҳақида биз билмаган ҳақиқатлар

10:30 / 04.07.2019 3390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рус сайёҳатчиси Афанасий Никитин жуда ғаройиб инсон эди Тверь шаҳридан бўлган савдогар Афанасий Никитин 1466 йили Москвадан энг қисқа йўл билан Ҳиндистонга боришга муяссар бўлди. Бунга у Христофор Колумбнинг денгиз йўлини топишга уринишларидан, Васко да Гаманинг 1498-1502 йилларда Ҳиндистонга ҳақиқий денгиз йўлини очишидан ҳам олдинроқ эришган эди.

Никитиннинг фақат йўлдаги саргузаштларинигина эмас, балки Ҳиндистонда учратган одамларининг турмуши ва дунёқарашини муфассал баён қилиб берган сафар хотиралари ҳозирда ҳам катта қизиқиш уйғотади. Рус элчилари билан пойтахтда чиққан Афанасий Никитин Волга бўйлаб Аштархонгача (Астрахань) етиб боради. Аммо бошда савдогарнинг омади юришмайди – у тушган кема бўрон пайтида Каспий денгизида чўкиб кетади, иккинчи кемани эса қароқчилар эгаллаб олиб, ҳамма нарсасини ташиб кетишади. Тиниб-тинчимайдиган ва тушкунликка тушмайдиган сайёҳ бу йўқотишларга қарамай Дербентгача етиб боради ва у ердан Форсга ўтади. Кейин денгиз йўли билан Ҳиндистонга боради. Эртаклар мамлакатида Афанасий Никитин тўлиқ уч йил туради, лекин уйига қайтиш насиб қилмайди. 1472 йили Смоленскка етай деганда вафот этади.

Никитин ҳиндларнинг диний урф-одатлари ҳақида батафсил ёзади. У «Уч денгиз оша саёҳат»да шундай воқеани ҳикоя қилади: рус савдогари Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилиб юрганида Чунер хонига отини сотмоқчи бўлади. Хон Никитиннинг рус эканидан хабар топгач, уни Ислом динини қабул қилишга қаттиқ ундайди: «Ўша Чунерда хон менинг басурман (мусулмон) эмаслигим, рус эканимдан хабар топгач, мени қисталанг қилишга тушди: «Отни ҳам ўзингга қайтараман, устидан яна минг тилла бераман, бизнинг динимизга кир – муҳаммадийлардан бўл! Агар бизнинг динимизга кириб, Муҳаммадга иймон келтирмасанг, отни ҳам, минг тиллони ҳам бермайман, буларнинг устига каллангни қўшиб оламан», - деди хон. Ўша ердан тасодифан ўтиб кетаётган бир киши Афанасийнинг жонига оро киради ва уни ўлимдан қутқариб қолади.

Афанасий Никитин ҳақида шундай савол туғилади кишида. Афанасий Никитин Исломни қабул қилганми? Бу далилни совет фани «у ўз динидан кечмаган ва Рус заминини севган» деган даъво билан узоқ йиллар инкор қилиб келган. Аммо «Уч денгиз оша саёҳат»ни қайта нашр қилиш билан шуғулланган академик Д. С. Лихачевнинг ёзишича, унинг ўз динида қолгани совет тарихчилари томонидан бир неча бор шубҳа остига олинган. Бу борадаги биринчи шубҳа Никитиннинг 1960 йили – Хрушчевнинг Ҳиндистон билан дўстлик сиёсати пайтида нашр этилган асарини асл нусхада ўқиганларда туғилиши мумкин. Ушбу нашрда очиқ-ойдин мусулмонларга хос бўлган жумлалар тўлиб ётибди: «Милостиею Божиею преидох же три моря. Дигерь Худо доно, Олло перводигерь дано. Аминь! Смилна рахмам рагим. Олло акьбирь, акши Худо, илелло акшь Худо» кабилар.

Никитиннинг «Олло акьберь» (Аллоҳу акбар) дегани ўзининг келгусидаги ўқувчилари билан нақадар самимий бўлгани ҳақида фикрлашга мажбур этади. Хотиралар матнида арабча сўзлардан ташқари форсча ва туркча сўзлар ҳам кўп. Афтидан, Руснинг кўпчилик аҳолисига нотаниш бўлган тилда ёзиш билан у тасодифий ўқувчидан ўзининг пинҳоний ахборотларини яширмоқчи бўлганга ўхшайди. Масалан, сайёҳ ҳинд аёллари билан ишқий саргузаштларини турк тилида баён қилган, Ислом динига муносабати ҳақидаги фикрларини эса араб тилида берган. Сайёҳ уйга қайтаётганида шундай ёзувларни битиб қўяди: «А иду я на Русь (с думой: погибла вера моя, постился я бесерменским постом)».

Таржимаси: «Мен эса Русга кетяпман (хаёлимда: диним ҳалок бўлди, мен мусулмонларнинг рўзасини тутиб олганман)».

Эҳтимол, хорижий тил воситасида Никитин ўз сирини яширишга урингандир: унинг ҳақида «ўз иродасига қарши» дейишса ҳам, Исломни қабул қилгани аниқ! «Уч денгиз оша саёҳат» хотираларида Аллоҳ исмининг кўп марта тилга олинишининг ўзиёқ унинг мусулмон бўлганидан дарак бериб турибди. Валлоҳу аълам.

Асарнинг 1986 йилги нашрида эса Аллоҳ исмини топа олмайсиз: ҳаммасини «Господь» (Парвардигор) деб ўзгартириб чиқишган. Никитиннинг мусулмонлиги ҳақида тарихчи П. В. Алексеев, шунингдек, ғарб олимларидан Г. Д. Ленхофф ва Дж. Б. Мартинлар ҳам ёзишган. Уларнинг фикрича, «Аввалига Никитин Исломга расмиятчилик учун кириб, қалбида насронийлигича қолган, бироқ кейинчалик мусулмонча исм олган, ислом арконларини бажариб, рўзасини тутган, Аллоҳга ибодат қила бошлаган. Саёҳатининг ниҳоясида Афанасий Никитин Исломга батамом ўтган».

Тарихчи Я. С. Лурье эса, бу фикрларга қарши чиқади. Унинг айтишича, Афанасий Никитин афтидан насроний бўлмаса ҳам, араб ва турк сўзлари ёрдамида «унга Русда кўнгилсизликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ва насронийлик нуқтаи назаридан шубҳали саналган мусулмон дуолари ва фикрларини яширмоқчи бўлган». Лурьенинг айтишича, Никитин Исломни қабул қила олмасди, чунки бунинг учун у хатна қилиниши лозим бўлган. Бу эса ватанига йўлни беркитиб қўйган бўлар эди. Аммо рус савдогарини космополит ва даҳрий қилиб кўрсатувчи бу нуқтаи назар бир нарсани тушунтириб бера олмайди: унда Никитин нима учун ўзининг шахсий кундалиги саналган  «Уч денгиз оша саёҳат»ни Қуръон оятлари ва Аллоҳнинг исмларини келтириш билан якунлайди?

Аҳмад Муҳаммад таржимаси 

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва давоми...

11092 12:05 / 24.02.2020
.Эй мурид Кўзгуга, сўнг солинган нақшга боқ Бир гўзалнинг қариликдаги хунуклигини, бир бинонинг хароб ҳолга келишини унутма ва кўзгудаги ёлғонга алданма,.Мавлоно давоми...

2484 13:30 / 30.07.2021
Рум императори Муовия розияллоҳу анҳуга бир шиша идиш юбориб, унга бир тирик нарсани солиб, қайта жўнатишни сўради. Муовия розияллоҳу анҳу идишни Ибн Аббос давоми...

1326 08:00 / 02.08.2020
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтиришган эди, кўзига ёш олиб, .Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У мендан яхшироқ эди, бироқ кафанликка давоми...

2192 09:00 / 15.06.2019