1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абу Заррнинг зуҳди

07:00 / 01.07.2019 2352 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдурраҳмон ибн Авф билан Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳумо учрашиб қолишди. Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг кўп сажда қилишини билган Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу унинг икки кўзининг ўртасини ўпди. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг кўп садақа қилишини билган Абу Зарр розияллоҳу анҳу унинг ўнг қўлини ўпди. Улар хайрлашишгач, Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу хизматкорига пул солинган ҳамён бериб, уни Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига жўнатди ва: «Агар у пулни олса, озодсан», деди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу ҳамённи олмади. Хизматкор унга: «Аллоҳ сизга раҳм қилсин, илтимос, олинг. Олсангиз, мен озод бўламан», деган эди, Абу Зарр розияллоҳу анҳу: «Сен-ку озод бўласан, аммо мен (дунёга) қул бўлиб қоламан-да», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
181. Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ Ҳеч қачон ҳақ билан ҳақ ўртасидаги курашни топмайсан кўрмайсан. Чунки, ҳақ биттадир. Ҳақ билан ботил ўртасидаги давоми...

4581 18:47 / 11.05.2017
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Жаннат аҳли у ерда жаннатда ейди, ичади, туфламайди, бавл давоми...

3383 12:00 / 09.05.2021
Бир киши савол берди .Шайх, гарчи хилватда, ёлғизликда содир этган гуноҳларим кўп бўлсада, инсонлар томонидан ҳурмат кўраман, яхши кўришади. Сабаби нимада давоми...

2336 12:20 / 15.01.2022
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ой Россия Президенти В.Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Яқин келажакда Россия космик кемаларида давоми...

5963 12:05 / 26.11.2018
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021