1446 йил 26 шаввол | 2025 йил 24 апрель, пайшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Арабистон яримороли шимолидаги давлатлар

12:31 / 30.06.2019 3051 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анбот (наботийлар) давлати

Бу давлат милоддан 400 йилча аввал қурилган ва милодий 106 йилда инқирозга юз тутган. Анботлар саҳровий қабилалар бўлиб, Шом ўлкасининг жанубий қисмида қарор топишган эди. Уларнинг давлати шимолда Ғазодан бошлаб, жанубда Ақабагача чўзилган эди. Батро шаҳри унинг пойтахти бўлган. Мазкур давлат шимол ва жануб ўртасидаги тижорат йўлининг энг муҳим нуқтасида жойлашган бўлиб, келаётган ва кетаётган тижорат карвонларидан мазкур давлат томонидан бож олинар эди.

Милодий I асрда Анбот давлати ўз тараққиётининг энг юқори чўққисига чиқди. Мазкур давлатнинг нуфузи Дамашққача, жануб томондан эса Солиҳ алайҳиссаломнинг Мадоин шаҳригача етиб борган эди. Улар бунёд этган меъморчилик обидаларининг осори-атиқалари ҳозиргача сақланиб қолган. Анбот давлатининг энг машҳур подшоҳлари Ҳориса III ва Убода II бўлган. Милоднинг 106 йили бу давлатни румликлар босиб олиб, унга ҳукмронлик қила бошлашган.

Тадмур (Палмира) давлати

Бу давлат қадимдан маълум ва машҳур ҳисобланади. Тадмур давлати милодий II–III асрларда ўз равнақининг энг юқори чўққисига эришди. У Форс ва Рум империяларининг ўртасидаги тижорат йўлида, стратегик муҳим ўринда жойлашган эди. Мазкур давлат румликлар билан яхши алоқалар ўрнатган бўлиб, шу сабабли форсларга қарши вайронгарчилик урушларида румликлар тарафида қатнашган ва форслар устидан жуда кўплаб ғалабалар қозонган эди. Бу воқеалар уларнинг Узайна деган подшоҳи даврига тўғри келади. Бу подшоҳ Суриянинг барча томонларида ўз нуфузига эга бўлган эди. У милодий 267 йилда вафот этгач, ҳукмронликни хотини Зинубия исмли аёл олди. Бу аёл бошчилигидаги давлат румликларга қарши жуда кўп шиддатли курашлар олиб борди ва ниҳоят енгилди. Аёл бошчилик қилган давлат вайронага айлантирилди. Анботлар ва тадмурийлар бутларга ва табиат кучларига сиғинувчи халқлар бўлган.

Ҳийра мамлакати

Бу давлат муҳожир қаҳтоний ва адноний араблардан иборат бўлиб, унга Арабистон яриморолининг шимолида, Ироқнинг жанубида асос солинган ва Форсга тобе бўлган. Форсликлар уларни ҳимоя қилишар эди. Мазкур Ҳийра давлатининг энг машҳур подшоҳларидан бири – Амр ибн Адий Лахмий (мил. 268–288 йй.), иккинчиси – Мунзир ибн Моуссамо (мил. 512–554 йй.), учинчиси – Нуъмон ибн Мунзир (мил. 583–605 йй.) эди. Нуъмондан кейин Форс подшоҳи Ҳийрага Иёс ибн Қабиса Тоийни подшоҳ қилди ва унга шерик қилиб бир форс одамни ҳам бошқарувга қўйди.

Ҳижрий 12 йил (милодий 633) йили Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмонлар Ҳийрага келиб, у ерни фатҳ қилдилар. Ҳийраликлар жизя беришга рози бўлиб, мусулмонлар билан сулҳ тузишди. Кейинроқ мамлакат аҳолиси Исломга кирди.

Ғассон мамлакати

Бу мамлакат аҳолиси ҳам ҳижрат қилиб келган яманлик араблардан иборат эди. Улар милодий V аср ўртасида Маъриб тўғони қулаганидан кейин келиб, Шом чўлларига жойлашишди. У ерда Румга тобе бўлиб яшашди, Румни арабларнинг ҳужумларидан ҳимоя қиладиган бўлишди. Уларнинг ҳукми дастлаб қабилачилик асосида бўлган эди. Ғассоннинг машҳур подшоҳларидан бири Зиёд ибн Ҳабула эди. Сўнг Ғассонга Бану Жафна қабиласи ҳокимлик қилди ва Дамашқ шаҳрини ўзларига пойтахт қилиб олишди. Уларнинг энг машҳур подшоҳларидан бири Ҳорис ибн Жабала, яна бирлари Мунзир ибн Ҳорис ва Жабала ибн Айҳам бўлган. Жабала ибн Айҳам ғассонийларнинг охирги подшоҳи бўлди. Унинг даврида мусулмонлар Шом юртларига кирдилар. Айтишларича, Жабала аввал Исломни қабул қилган, кейин диндан чиқиб муртад бўлган ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Румга қочиб кетган.

Мунзирийлар ва ғассонийларнинг тамаддундаги аҳамияти

Ушбу икки давлат Форс ва Рум тамаддунининг турли-туман таъсирларининг Арабистон яриморолида ҳам тарқалишида жуда катта рол ўйнади, чунки улар мазкур тамаддуннинг ёйилишида кўприк вазифасини бажарар, воситачилик қилишарди. Мазкур тамаддунларнинг энг муҳимлари динлар ва оммавий маърифатнинг турлари, ҳарбий билимлар ва бошқа керакли нарсалар мажмуасидан иборат эди.

Ҳижоз

Ҳижоз Ислом даъватининг ватанидир. Айни шу диёрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилиб, вояга етдилар. Ҳижоз ваҳийнинг ватани, нурнинг таралиш жойидир. Ҳижоздан ислоҳ садоси, Ислом даъвати отилиб чиққан. Батаҳқиқ, Ислом Ҳижозни араб майдонидан дунё майдонига олиб чиқди.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ўрганиш9 қисмАХЛОҚдавоми СИДДИҚrdquo Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кечада Маккаи давоми...

3835 05:00 / 07.03.2017
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламга тақдим қилган улкан хизматларидан тўртинчиси умидсизлик ва шумланишга қарши кураш, инсонда орзуумидни ва ўзига давоми...

2717 11:00 / 20.07.2023
Умавийлар даврида фатҳлар уч жабҳада олиб борилди. Кичик Осиёда румликларга қарши фатҳлар Бу фатҳлар жуда кенг кўламли бўлиб, Қустантинияни, Ўрта ер денгизидаги давоми...

639 10:03 / 24 февраль
Шундай қилиб, уруш бошланди. Аввало яккамаякка олишувлар бўлди. Аллоҳ таоло фаришталарни мўминлар билан бирга уруш қилиш учун тушириб, мусулмонларга нусрат берди. давоми...

2040 15:06 / 29.09.2020
Аудиолар

152219 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

71591 14:35 / 11.08.2021