1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин!

02:10 / 27.06.2019 2729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асмоъий шундай ҳикоя қилади: «Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин».

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна: «Қанийди мўмин банданинг бир тола сочи бўлиб қолсам» ёки баъзи вақтларда: «Қанийди ҳайвонлар ейдиган ўт-ўлан бўлиб қолсам», дер эдилар

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАкам бир дўстлари билан шерикликка тижорат қилмоқчилар. Пулни тўлиқ акам берадилар, қассоб дўстлари у пулга бозордан қўй олиб келиб, сўйиб, гўштини сотади. давоми...

5063 06:00 / 04.07.2020
Ёлғон гувоҳлик кишиларнинг бекорга ўлиб кетиши, жабру жафо тортиши, ҳақҳуқуқларининг поймол бўлиши каби кўпгина ёмонликларга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам Ислом давоми...

2655 05:40 / 31.12.2018
Икки аёл сафарга чиқди. Икковининг ҳам ёш боласи бор эди. Йўлда уларга бўри ҳужум қилиб, болаларнинг бирини еб қўйди. Икки аёл омон қолган битта болани талашиб давоми...

2151 04:01 / 18.08.2019
Иккинчи бобАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло .Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен давоми...

3509 16:00 / 05.05.2019
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021