1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент: Ислом цивилизацияси маркази илмий фундаментал база бўлиши лозим

10:20 / 25.06.2019 2446 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Иншоот ертўласи ва деворлари қурилди, айни пайтда том қисми конструкциялари монтаж қилинмоқда.

Қарийб 10 гектарни эгаллаган муассаса илмий-маърифий марказ бўлади. Бино ертўласида музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни реставрация қилиш хоналари бўлади. Биринчи қаватда кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари жойлашади. Марказий фойега Усмон Қуръони қўйилади. Иккинчи қаватдан ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва бошқа хоналар ўрин олади.

Давлат раҳбари қурилиш жараёнини кўздан кечирди, бинонинг ички ва ташқи кўриниши, гумбаз ранглари юзасидан ўз тавсияларини берди.

- Бу марказ орқали илм, маърифат, маданият ривожига миллатимиз қўшган ҳиссани муҳрлаб қўймоқчимиз, бу улуғ меросни халқимизга, ёшларимизга етказмоқчимиз. Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлиши лозим. Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги ўқув ишлари бу марказ билан ҳамоҳанг бўлиши, талабалар юқори курсларни шу ерда ўқиб, ўқитувчилар малака ошириши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Усмон Қуръонини безавол сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Уни талабга мос ҳарорат ва ёруғлик даражасини таъминлаган ҳолда сақлаш, зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича давлатимиз раҳбари кўрсатмалар берди.


Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёда аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринда турувчи ва энг кўп мусулмон жамоасига эга бўлган Индонезия мамлакати исломий сайёҳлик бўйича юқори мавқега давоми...

2766 10:00 / 18.02.2019
Махсудов Давронбек РустамовичДин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Махсудов Давронбек Рустамович 20042012 йиллар Ўзбекистон давоми...

2365 08:43 / 02.02.2022
Жорий йилнинг 17февраль куни Покистон пойтахти Исломободда Афғон қочқинларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. Бу ҳақда elbalad news манбасига таяниб, iqna давоми...

3046 10:30 / 21.02.2020
Мичиган шаҳридан минглаб узоқликда жойлашган Детройт Ислом маркази Марокашда рўй берган кучли зилзила оқибатида зарар кўрган инсонларга зудлик билан ёрдам давоми...

1609 09:48 / 12.09.2023
Аудиолар

232023 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150536 09:35 / 11.08.2021