1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуасига Муҳаммад Абдул Ҳамид бошчилигидаги делегация ташриф буюрди

14:07 / 20.06.2019 1998 pdf Ўқиш режими + -

Бугун бутун дунё Ўзбекистон диёрини илм-маърифат маркази сифатида тан олмоқда. Айниқса, юртимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмонлар ҳам бунга гувоҳ бўлмоқдалар. Шунингдек, зиёратчи меҳмонларнинг ташрифи кундан-кунга ортаётгани ҳам юртимиздаги ислоҳотларнинг нечоғлик тўғри эканлигини ифодалаб беради.

Жумладан, жорий йилнинг 18 июнь куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид бошчилигидаги делегация Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Делегация аъзоларига ушбу мажмуанинг тарихи, маънавий-маданий ва диний-маърифий йўналишларда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Маълумки, юртимизда сўнгги йилларда ушбу йўналишда жаҳон ҳамжамиятининг эътирофи, халқимизнинг эътибори ва эҳтиромига сабаб бўлган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бангладеш Президенти Самарқанддаги «Ҳазрати Ҳизр» комплекси зиёрати давомида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Юксак мартабали меҳмонга мажмуа бўйлаб манзарали экскурсия ташкил этилди. Шунингдек, олий мартабали меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечирдилар.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли анжуман қатнашчилари, муҳтарам меҳмонлар Аввало, сиз, азизларни илммаърифат ва тараққиётга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон заминида, унинг энг қадимий давоми...

877 10:18 / 30.04.2025
III Нақшбандия туризм фестивали иштирокчилари дастлаб Бухоро бўйлаб саёҳат қилди.Фестиваль доирасида Бухорога ташриф буюрган хорижий мамлакатларнинг ислом дини давоми...

1667 12:52 / 27.02.2023
Айни кунларда ўзбекистонлик бир гуруҳ имомхатибларимиз Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтадиган Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлиб давоми...

2616 11:51 / 25.04.2022
Азизлар, қутлуғ Рамазон ойи ndash Қуръон ойи кириб келмоқда. Бу Рамазон барчамизга муборак бўлсин Эртадан бутун дунёда, жумладан, жаннатмакон Ўзбекистонимизда ҳам давоми...

224 18:09 / 17 февраль