1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари халқаро анжуманда нутқ сўзлади

09:06 / 20.06.2019 1968 pdf Ўқиш режими + -

Хабарингиз бор шу кунларда Австрия давлати пойтахти Вена шаҳрида “Динлар ва цивилизациялараро ҳамкорликдан умумбашарий бирдамлик сари” номли халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. Мазкут тадбир Кавказ мусулмонлари идораси, Германиядаги Озарбайжон Республикаси элчихонаси, Подшоҳ Абдулазиз номидаги Маданият ва динлараро мулоқот халқаро маркази, Женеванинг инсон хуқуқлари ва халқаро мулоқот маркази ҳамда Озарбайжон цивилизациялар ва динлараро ёрдам халқаро маркази томонидан ташкил этилган. Анжуманда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов ҳам анжуман ишида қатнашмоқда. Унда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилганини алоҳида таъкидладилар, деб ёзади muslim.uz сайти. Мазкур анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан делегация вакиллари бир мажлисда жам бўлиб, муҳим масалаларни машварат қилишлари, албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради, инша Аллоҳ.

Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш ҳамда умумбашарий бирдамликни таъминлаш кераклиги борасида сўз қилдилар.

Islom.uz

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имомдомлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан суҳбатлар қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, мурожаатларига давоми...

1507 00:30 / 29.03.2024
Пешин намозидан кейинги маърузалар одамлар маънавиятини юксалтириб, диний савиясини оширмоқда.Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари давоми...

2344 15:00 / 13.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн алҲусайн 25 август куни давлат давоми...

802 21:29 / 25.08.2025
.Тафсири Ҳилол, дастурининг Android қурилмалари учун янги нашрида аудио тинглаш имконияти қўшилди. Янги 2.0 нашр дастурига қуйидаги янгиликлар киритилдиndash Аудио давоми...

2703 14:05 / 26.12.2019