1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳида ширкка сабаб бўлган дарахт

13:10 / 12.06.2019 4352 pdf Ўқиш режими + -

Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган «Хўжа Баҳовуддин Нақшбанд» зиёратгоҳидаги қуриган дарахт олиб ташланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълумот берди. Хабарга кўра, тут дарахти қолдиқлари аввал турган жойдан олиниб, музей ихтиёрига топширилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жорий йилнинг 7 май кунидаги «Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида»ги фатвосига асосан ушбу қуриган тут дарахти зиёратгоҳ ҳудудидан олиниб, Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасидаги музейга тақдим қилинди.

Шунингдек, зиёратчиларнинг ширк амаллар қилишларига сабабчи бўлиб қолаётган ушбу эски дарахт 9 июнь куни номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган.

– Дарахт ростдан ҳам кеча номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган, бироқ дарахтнинг қолган қисми аввал турган жойдан олиниб, мажмуа қошидаги музей ихтиёрига топширилган, – деб таъкидлайди зиёратгоҳ мажмуаси раҳбари Абдулғофур домла.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бирлашган Араб Амирликлари дунёдаги биринчи онлайн савдо платформасини ишга туширди. Бу платформа маҳаллий фермерларга ўз маҳсулотларини дунёнинг турли давоми...

2328 16:30 / 25.08.2021
Тошкент метрополитенининг А.Навоий метро бекатидан фоторепортажНоёб ва бетакрор меъморчилик санъатини ўзида жамлаган Тошкент метрополитенининг А.Навоий метро давоми...

6089 06:18 / 16.07.2018
Тошкент шаҳрида яна бир масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, юртимиз мусулмонлари учун ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар давоми...

2769 07:10 / 13.06.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан ташриф буюриб, юртимизда меҳмон давоми...

3040 12:14 / 30.03.2022