1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Душман ҳужумидан қочиш

11:12 / 08.06.2019 3325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда (саноқлари кўплигини кўриб) уларга орқа ўгирманглар (яъни, қўрқиб қочманглар). Кимки ўша (уруш) кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатда, уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Аллоҳ тарафидан бўлган ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат-а!» (Анфол сураси, 15–16 оятлар)

Яъни, эй иймон келтирганлар, сизлар кофирлар билан жангга киришганингизда, жанг майдонини ташлаб қочманглар. Балки сабот билан сабр-матонат кўрсатинглар. Фақат бошқа кофир тоифага ҳужум қилиш ёки душманни алдаш учун ҳийла ишлатиб, қочгандай кўриниб қайта ҳужум қилиш, сафларни тартибга келтириш мақсадида ё бўлмаса, бошқа бир мусулмон гуруҳга қўшилиб, кучларни бирлаштириш ниятида чекинсангиз, майли. Кимки шу каби мақсадларсиз душмандан қўрқиб қочса, у Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади ва борадиган жойи жаҳаннамдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Еттита ҳалок қилувчи гуноҳдан сақланинглар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, улар қайсилар?» деб сўрашган эди, «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, етим молини ейиш, душман бостириб келган кунда (жангдан) қочиш ва покдомон мўмина аёлларни бадном қилиш», дея жавоб бердилар» (Мутаффақун алайҳ).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Агар сизлардан йигирмата сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар!» (Анфол сураси, 65) ояти нозил бўлгач, Аллоҳ йигирмата мусулмонга икки юзта душманданқочмасликни фарз қилди. Сўнг: «Енди Аллоҳ сизларнинг (юкингизни) енгил қилди...» (Анфол сураси, 65) ояти нозил бўлди ва юзта мусулмонга икки юзта душмандан қочмаслик фарз бўлди» (Бухорий, Абу Довуд ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Албатта, бузуқ ниятлардан бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўладилар. Улар давоми...

8251 15:00 / 29.03.2019
Аллоҳ таоло айтади.Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар Токи бу уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. давоми...

4428 16:40 / 23.05.2019
Манманлик ижтимоий разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солади. Уларнинг орасидан ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки давоми...

3458 16:10 / 11.09.2018
Аллоҳ азза ва жалла айтади.Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар, Аҳзоб сураси, давоми...

4180 13:10 / 28.02.2019