1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида илк Қуръони карим хатмонаси якунланди

09:00 / 03.06.2019 3834 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 2 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида илк Қуръони карим хатмонаси ўз якунига етди. Хатмонага юртимизнинг барча ҳудудларидан азиз меҳмонларимиз савоблардан баҳраманд бўлиш ниятида ушбу янги масжидга ташриф буюришди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги масжидларнинг бир қатор имом хатиблари, улуғларимиз Қуръон хатномасида иштирок этишди.

Имом домлаларимиз томонидан хатмонада Қуръонга бўлган муҳаббат, ибратли мавъизалар, Рамазон ойида қилинадиган дуоларнинг ижобат бўлиши каби ўзларининг панд-насиҳатлари билан кўнгилларни хушнуд этишди.

Қуръон хатмонасидан сўнг, Рамазон ойининг охирги муборак кечаларида, кейинги Рамазон ойларига соғ-саломатликда, тинчлик ҳотиржамликда етиб боришимизни Аллоҳ таолодан сўраб дуойи-ҳайрлар қилинди.

Бинобарин, муборак Рамазон ойида қилинадиган дуога тенглаша оладиган бирор вақт борми? Бу ойда дўзах эшиклари ёпилиб, жаннат эшиклари очилади. Шайтон занжирланиб, фаришта: «Эй яхшилик истовчи, (бу ойда яхшиликларга) юзлан! Эй ёмонлик истовчи, (бу ойда ёмонликлардан) тўхта!» дея нидо қилади.

Рамазон ойи умумий сифатлари билан дуо қабул бўладиган вақтлардандир. Бу ойда Қадр кечаси бўлиб, у минг ойдан яхшидир. Уни Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечалардан излаймиз. Мўмин банда бу кечада дуо қилса, сўраганидан ҳам яхшироғига ижобат қилинади. Рамазон ойининг ҳар бир кунида ҳам дуо ижобат бўладиган соат бор бўлиб, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, ифтор вақтидир: «Рўзадорнинг ифтор вақтида қайтарилмайдиган дуоси бордир».

Islom.uz портали таҳририяти 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 27 май куни, Вақф хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят филиали томонидан 200 нафар гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун Бухоро шаҳридаги Нур давоми...

1462 23:15 / 27.05.2023
2021 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази раҳбари давоми...

1665 18:30 / 25.10.2021
Ислом динига нисбатан кескин муносабатлар билдираётган Буюк Британия фуқароси Томми Робинсоннинг Facebook ва Instagramдаги саҳифалари ёпиб қўйилди, деб хабар беради давоми...

3338 11:00 / 28.02.2019
Қозон шаҳрининг, Миллий кутубхонасида .Россияда Ислом V шаҳардаги мусулмонларнинг субъективлиги, халқаро ёзги мактаби очилди. Бу ҳақда ИА .Татаринформ, манбаси давоми...

1803 15:00 / 18.08.2021