1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ҳаётнинг ҳақиқати

15:00 / 31.05.2019 3800 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳидоят Аллоҳдан. Ҳар кимнинг иймон топишида ҳар хил сабаблар туртки бўлади. Алҳамдулиллаҳ, худосизлар жамияти барҳам топгач, Ислом қуёши яна порлоқ нур соча бошлади. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган ҳикоялар қалблари иймон билан мунаввар русиялик мусулмон ёшларнинг фикр-мулоҳазаларидир.

Анна, 26 ёшда: 

– Мен бу ҳаётнинг ҳақиқатини топдим. Ислом динини қабул қилишимга турмуш ўртоғим сабабчи бўлган. Биз учраша бошлаган илк кезларимизда унинг оиласида Ислом аҳкомларига тўла бўлмаса-да, амал қилинарди, хоссатан, никоҳ масаласига эътибор қаттиқ эди. Эримнинг ота-онаси бўлажак келинлари муслима бўлишини хоҳлашарди. Кейинроқ биз мусулмон киши баъзи бир ҳолатларда насроний аёлга уйланиши мумкинлиги ҳақида ҳам эшитдик.

Қайнопамнинг ташаббуси билан бутун оила Ислом аҳкомларини бажара бошлашди. Менга ҳам мадрасада таълим олишимни таклиф этишди ва мен бу таклифни рад қилмадим. Билим олиш, янгича ўқиш, янгича яшаш, қариндошларим ва атрофдагилар билан алоқани мустаҳкамлаш давомида Ислом динини қабул қилдим ва турмушга чиқдим. Аллоҳ гувоҳ, мен ҳеч қачон бу йўлни танлаганимга пушаймон бўлмаганман. Албатта, бир оз қийинчиликлар ҳам бўлган. ¤зга муҳитда тарбия топганим учун ҳаётдан бошқача маъно излардим. Аввалги ҳаётим алдовдан, ишончсизликдан, маънавиятсизликдан, хўжакўрсинга яшашдан иборат эди. Мен ҳам ўша давр ёшлари сингари мутлақо мустақил ҳаёт кечирардим. Лекин барибир ич-ичимдан тўғри ҳаёт тарзини яшамаётганимни ва ҳаётим маъносиз кечаётганини сезардим.

Мен Исломни бирдан англаб етдим, деб айта олмайман. Вақт ўтган сари ҳаётим, дунёқарашим ўзгариб борарди. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, мен бу ҳаёт синовларидан ўтиб олдим. Бирданига эмас албатта, бу йўлда бир неча босқичларни босиб ўтдим.

Ҳозир беш вақт намоз ўқийман, рўза тутаман, имконим борича Қуръонни ўрганяпман. Исломни тарғиб қилиш ҳаёт тарзимга айланган. Мен бунга кимнингдир қистови ёки атрофимдагиларнинг таъсири билан эришмадим. Баъзида нега энди бу нарсаларни аввалроқ тушуниб етмадим, деган хаёллар келади ва Аллоҳнинг ҳикматини ўйлаб, кўнглим таскин топади. У даврлар мен учун осон бўлмаган, ҳаёт синовлари ҳали ҳам давом этмоқда. Лекин мен бу ҳаётнинг ҳақиқатини топдим».

Ольга, 30 ёшда: 

«Биз оилада ягона мақсад ва қонун асосида яшаймиз. Бутун оламларни яратган Зотга қандай илтижо этишни ўрганганим учун ҳам менга Ислом ёққан! Албатта, биз мусулмонлар Аллоҳнинг ягоналигига иқрормиз.. Насоролар каби ботил тушунчалар билан бошни қотирмаймиз.

Қуръони карим инсон ҳаётининг ягона дастуридир. Шу боис мусулмон оилалардаги муносабат ёқади.

Мен насроний оилада вояга етганим учун мусулмон оиладаги муҳитни қадрлайман. Улар ўртасидаги фарқни англаб етаман. Ҳозирги ҳаётимда турмуш ўртоғим мени ҳурмат қилади, мени севади, бу фақат сўзда эмас, албатта. Мен оилани ўзим боқа олишимни ва унга бу борада тенг кела олишимни исботлашим шарт эмас. Эрим ўзининг оила олдидаги вазифаларини жуда ҳам яхши билади. Масалан, оилани моддий таъминлаш, оила аъзоларини ҳимоя қила олиш, болаларини тарбиялаш, оила аъзоларига меҳр кўрсатиш кабилар. Мен эса тўлақонли она ва яхши умр йўлдоши бўлишга интиламан.

Яна айтишим мумкин бўлган бирдан-бир нарса шуки, биз оилада ягона мақсад ва қонун асосида яшаймиз. Бу эса, биз учун ва бизнинг болаларимиз учун жуда муҳим».

Айна, 20 ёшда:

«Бизнинг ҳаётимизда Исломдан бошқа ҳамма нарса аҳамиятсиздир. Бу гапларимда ҳеч қандай муболаға йўқ. Эсимни танибманки, ҳар доим художўй инсон бўлганман. Турли динлар билан танишиб чиққанман, ҳеч бирига ўз фикрим билан ёндошмаганман. Исломга эса болалигимдан, Қобардин-Болқорда кечган чоғларимдан бери қизиқаман.

Мен ҳеч қачон мусулмонлардан қўрқмаганман. Ислом ўз мусаффолигини сақлаб қолган (яъни, бирор-бир халқнинг маданияти қўшилиб кетмаган) энг мукаммал ва жозибадор дин эканини илк бор онам тушунтириб берганлар. Онам олий маълумотли, мулоҳазали аёл бўлишига қарамасдан, ўзини даҳрий ҳисоблайди. Исломни қабул қилишда қатъий бир қарорга келишим учун менга ¤рта Осиё ва кавказлик дўстларим катта ёрдам беришди. Улар орқали мен бу ҳаётда Исломдан ҳам аҳамиятлироқ нарса йўқ эканини анг-ладим. Ҳозирда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмаяпман ва келмаганман ҳам. Ота-онам эътиқодимга қарши эмаслар. Дўстларим ва касбдошларим ҳам бунга оддий қарашади».

Иман, 21 ёшда:

«Ислом мен учун барча чиркинликлардан тозаланиш воситасидир. Болалигимдан қандайдир бир вужуд биз билан ҳар доим бирга эканини ҳис қилардим. Менга гўё у бизнинг ютуқларимиздан хурсанд, мағлубиятларимиз эса уни хафа қиладигандек туюларди. Эсимни танибманки, ҳар доим ибодатларим орқали ундан паноҳ сўраб, унга шукр қилиб келганман.

Шунинг учун бўлса керак, Исломни қабул қилишим унчалик қийин бўлмади. Мен Аллоҳга ишонч билан туғилганман. Ислом менга бутун чиркинликлардан покланиш учун энг яхши воситадир. Бу ишонч менга ростгўйликни, келажакда шармандаликка сабаб бўладиган ҳар қандай нопок ишлардан четда бўлишни ўргатди. Ота-онамнинг мендан кўнгиллари тўқ. Менинг ҳеч кимга хусуматим йўқ, чунки бунга ҳаққим ҳам йўқлигини биламан. Аллоҳ энг яхши Вакилдир.

Менимча, фақат мусулмон аёлгина энг яхши аёл, қиз, она ёки опа бўла олади. Ислом ҳар қандай чиркинликлардан ҳоли бўлган энг покиза диндир».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутган даврда, Қуръон ва Суннатга амал қилган пайтларида, ушбу ва шунга ўхшаш ҳадисларга ҳам яхши амал қилганлар. Бунинг натижаси давоми...

1679 11:00 / 07.03.2023
Қопқон тулкининг думини қисиб, узиб юборди. Бошқа бир тулки ундан .Думингни нега кесдинг, деб сўради.Думи узилган тулки .Мен ўзимни шундай ҳис қиляпманки, гўё давоми...

2361 15:33 / 25.01.2023
Европада қадимги юнон ва рим мафкурасини қайта тиклаш, динни бутунлай инкор қилиш йўлидан кетилди. Юнонлар истеъдодли уммат бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Улар ўта давоми...

2322 11:50 / 15 март
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг сураларидан бирини қалам билан қасам ичиб бошлаган. Бунда қаламнинг аҳамиятига ишора бор. Қалам доимо илму маърифат воситаси, рамзи давоми...

5246 18:23 / 26.01.2020