Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 9 рабиъус сони | 2024 йил 12 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (35-дарс) Имом Доримий

13:40 / 29.05.2019 4920 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Ҳофизул-кабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий ад-Доримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга келдилар. У зотнинг боболари асли араб бўлиб, фатҳ сабабли Хуросонга кўчиб келган ва шу ерни ватан қилиб қолганлар.

Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Мансур Шерозий айтадилар: «Имом Доримий ақлда, фаҳмда, фазлда, динда етук эдилар. У зотнинг ёдлаш зеҳнлари, ҳалимликлари, босиқликлари, тиришқоқликлари, дунёда зоҳидликлари, ибодатлари зарбулмасал қилингандир».

Зоҳирул Хатиб Самарқандий айтадилар: «Мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ҳузурларида бўлганимда у кишига Имом Доримийни зикр қилишди. Шунда у зот: «Доримий саййидлардан эдилар. Куфр келтир, дейилганда ҳам, дунё ва бойликлар рўпара қилинганда ҳам қабул қилмаганлар», деб айтдилар.

Шурайҳ ибн Юнус шундай деганлар: «Бағдодийнинг «Эй аҳли Хуросон! Агар ораларингизда Абдуллоҳ ибн Абдурраµмон Доримий бўлсалар, сизларга қандай ҳам яхши», деганларини эшитдим».

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Мубаррад Маҳрамий айтадилар: «Эй аҳли Хуросон, модомики ораларингизда Абдуллоҳ Доримий бор эканлар, бошқа киши билан машғул бўлманглар».

Бундор айтадилар: «Дунё ҳуффозлари тўрттадир: Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Муслим ибн Ҳажжож Нисобурий, Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Доримий ва Абу Заръата ар-Розий».

Имом Доримий биринчи илмий ишларини Самарқандда бошладилар. Хуросондаги уламолар ҳузурида ҳам бўлдилар, ундан сўнг Ироқ, Шом, Миср, Макка, Мадина юртларида бўлиб, у ерлик уламолардан ҳам фойдаландилар. Ҳадис илмидаги қилган асосий ҳаракатлари Самарқандда зоҳир бўлди.

Имом Доримийнинг энг машҳур китоблари «Сунани Доримий» бўлиб, бу китоб мўътабар олти китобнинг биридир ҳам дейилган. Уламолар «Саҳиҳ китоб» эгалари, деб бешта имомга иттифоқ қилдилар. Булар Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд, Насоийлардир, лекин олтинчисига ихтилофлар бор. Баъзилар «Сунани Ибн Можа» ва яна баъзилар «Муваттоъи Молик», яна бошқалар «Сунани Доримий» дейишади.

«Сунани Доримий»нинг олтинчи китоб дея эътироф этилишига ҳақли эканига далил шуки, у иснодида заиф кишиларнинг озлиги, жумҳур уламолардан ажрамаганлиги, инкор этилган гапларнинг топилмаслиги жиҳатидан ажралиб туради.

Имом Доримий ҳадис илми билан чегараланиб қолганлари йўқ, балки тафсир, фиқҳ каби илмларда ҳам етук олимлардан эдилар. Бу зот «Бисавми мустаҳоза вал мутаҳаййира» деб номланган фиқҳ китоби муаллифидирлар. Ва яна Қуръони каримнинг бацзи жузларига тафсир ёзганлар, лекин тафсирлари бизгача етиб келмаган.

Имом Доримийнинг «Сунан» китобларидаги ҳадисларнинг кўп қисми фиқҳга оид экани маълум бўлди. Бу китоб бошқалардан ажрамаганлиги, унда ноаниқ сўзлар топилмаслиги билан машҳурдир. Бу китобнинг исми тўғрисида уламолар орасида бир оз ихтилофлар бўлди. Имом Заҳабий, Ибн Салоҳ, Мулла Али Қори каби улуғ зотлар «Муснад» деб, Алоуддин Мағлатойдек зотлар эса «Саҳиҳ» ҳам деб ном беришди. Лекин Имом Ибн Ҳажар ва Суютий таъкидлаганларидек, бу китоб кишилар орасида «Сунан» деб номланган. Имом Доримийнинг ушбу «Сунан» китоблари 3465 та ҳадисни ўз ичига олгандир.

Имом Доримийнинг устозлари кўп бщлган. Улар: Абу Мусаҳҳар Димашқий, Марвон ибн Муҳаммад, Абулваҳҳоб ибн Саъид, Назр ибн Шумаййил, Язид ибн Ҳорун, Саъид ибн Омир Забъий, Жаъфар ибн Аъвн, Зайд ибн Яҳё ибн Абийд Димашқий, Ваҳб ибн Ҳарийр, Холид ибн Муҳаммад, Ҳаббон ибн Ҳилол, Ашҳал ибн Ҳотам Жумъаҳий, Заҳҳок ибн Муҳаммадлардир.

У зотнинг шогирдлари ва у зотдан ривоят қилган имомлар: Имом Бухорий («Саҳиҳ»ларидан бошқа китобларида ривоят қилдилар), Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий, Абу Довуд, Ҳасан ибн Саббоҳ, Абу Заръата Димашқий, Умар ибн Муҳаммад Бужайрий, Жаъфар ибн Муҳаммад Фарёбий, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқалардир.

Имом Доримий Марв шаҳрида 255 ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни вафот этдилар. Арафа – жума кунида дафн қилиндилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг олдиларига кирсалар, ҳузурларида бир аёл бор экан. давоми...

3708 21:00 / 26.05.2021
Поклик намознинг шартларидан эканлигини яхши биласиз. Усиз намоз бўлиши мумкин эмас. Бунда бадан, кийим ва макон поклиги кўзда тутилган. . . Ибн Умар давоми...

683 19:00 / 10 июль
Суннат, ҳадислар санади бўйича, яъни ривоят қилган кишилар эътиборидан Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида учга бўлинади 1. .Мутавотир, ndash бу истилоҳ луғавий давоми...

5829 15:05 / 19.11.2018
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Мадинанинг йўлларидан давоми...

1842 19:00 / 31.08.2023