Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 5 жумадул аввал | 2024 йил 07 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (34-дарс)

13:30 / 25.05.2019 4142 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

187. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага Абу Бакрни мингаштирган ҳолларида кириб келдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш кўринар ва танилган эмасдилар. Абу Бакр ёши улуғроқ ва танилган эди. Унга учраган киши: «Эй Абу Бакр, олдингдаги одам ким?» деб сўрарди. Абу Бакр бўлса: «Бу мени йўлга ҳидоят қиладиган», дер эди. Эшитувчи «йўл»ни тушунар эди. У эса, яхшилик йўлини қасд қилар эди. Абу Бакр қайрилиб қараб, бирдан ўзларига етай деб қолган отлиқни кўрди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Анави отлиқ бизга етиб қолди!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайрилиб қарадилар ва: «Аллоҳим, уни йиқитгин!» дедилар. Шунда уни оти йиқитди ва туриб кишнай бошлади. У: «Эй Аллоҳнинг Набийи! Мени хоҳлаган нарсангизга амр қилинг!» деди. У зот: «Жойингда туриб, бизга бировнинг етиб олишига йўл қўйма»,  дедилар. У куннинг аввалида Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга душман эди. Куннинг охирига келиб у зотга ёрдамчи бўлиб қолди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳарранинг бир томонига тушдилар. Шунда у зот ансорийларга одам юбордилар. Улар келиб, у зотга салом беришди ва: «Икковингиз омонлик-ла ва итоат қилинган ҳолда уловга мининглар», дейишди. Набийюллоҳ ва Абу Бакр миндилар. Улар силоҳлар билан икковларини ўраб олишди. Мадинада «Набийюллоҳ келдилар! Набийюллоҳ келдилар!» дея бошлашди. Улар интилиб назар солишар ва: «Набийюллоҳ келдилар! Набийюллоҳ келдилар!» дейишарди. У зот юриб бориб, Абу Айюбнинг ҳовлиси ёнига тушдилар. У зот аҳлларига сўзлаётганларида Абдуллоҳ ибн Салом эшитиб қолди. У ўз аҳлининг хурмосини тераётган эди. Тераётган нарсасини қўйишга ҳам улгурмай, қўлидаги нарса билан шошилиб етиб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан (ҳадис) эшитиб, сўнг аҳлига қайтиб кетди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлимизнинг уйларидан қай бири энг яқин?» дедилар. Абу Айюб: «Меники, эй Аллоҳнинг Набийи! Манави ҳовлим, манави эшигим», деди. У зот: «Сен бориб биз учун кундузги уйқуга жой ҳозирла», дедилар. У: «Икковингиз Аллоҳнинг баракаси ила ўрнингиздан туринглар», деди.

Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида, Абдуллоҳ ибн Салом келиб: «Албатта, Сиз Аллоҳнинг Расулисиз, деб гувоҳлик бераман. Албатта, Сиз ҳақ ила келгансиз. Яҳудийлар уларнинг улуғи эканимни, улуғларининг ўғли эканимни, илмлилари эканимни ва илмлиларининг ўғли эканимни яхши билишади. Мусулмон бўлганимни билишларидан олдин уларни чақириб, мен ҳақимда сўранг. Агар улар мусулмон бўлганимни билиб қолишса, менда йўқ нарсаларни айтишади», деди.

Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга одам юбордилар. Улар келиб, ҳузурларига киришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Эй яҳудийлар жамоаси! Шўринг қурғурлар, Аллоҳга тақво қилинглар. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ Аллоҳга қасамки, албатта, сизлар менинг Аллоҳнинг ҳақ Расули эканимни яхши биласизлар. Мен сизларга ҳақ ила келдим. Мусулмон бўлинглар!» дедилар. Улар: «Билмаймиз», дейишди. У зот уч марта айтдилар. Кейин: «Абдуллоҳ ибн Салом сизларнинг орангизда қандай одам?» дедилар. «У улуғимиздир, улуғимизнинг ўғлидир! У олимимиздир, олимимизнинг ўғлидир!» дейишди. «Айтинглар-чи, агар у мусулмон бўлса-чи?» дедилар. «Худо сақласин! У мусулмон бўлиши мумкин эмас!» дейишди. «Айтинглар-чи, агар у мусулмон бўлса-чи?» дедилар. «Худо сақласин! У мусулмон бўлиши мумкин эмас!» дейишди. «Айтинглар-чи, агар у мусулмон бўлса-чи?» дедилар. «Худо сақласин! У мусулмон бўлиши мумкин эмас!» дейишди. «Эй Ибн Салом, уларнинг олдига чиқ!», дедилар. Уларнинг олдига чиқди ва: «Эй яҳудийлар жамоаси! Ундан бошқа ибодатга сазовор зот бўлмаган Аллоҳга қасамки, албатта, сизлар унинг Аллоҳнинг Расули эканини ва ҳақ ила келганини биласизлар», деди. «Ёлғон айтасан!» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни чиқариб юбордилар».

 Бухорий ривоят қилган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
141. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирининг ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири бир давоми...

5857 21:00 / 15.02.2019
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақийқатлардан бири шуки, камолот сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва хулқланган банда Расулуллоҳ давоми...

3799 19:51 / 28.04.2017
.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони давоми...

3769 13:00 / 08.11.2020
589. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир. Ким бу давоми...

3072 19:00 / 26.11.2021