1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Термизликларга энг муносиб Рамазон туҳфаси

16:30 / 24.05.2019 1994 pdf Ўқиш режими + -

Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар йўналишида диний-маърифий соха алоҳида аҳамиятга эга бўлиб турибди. Яқиндагина Рамазон туҳфаси ўлароқ Тошкент шаҳрида мўмин мусулмонлар ихтиёрига топширилган икки буюк аллома номидаги муаззам мажмуалар бизни беҳад қувонтирган эди. Бу муборак ойдаги баракотлар янада зиёда бўлиб, халқимиз учун хурсандчиликлар, эзгуликлар давом этмоқда.

Сурхондарё вилоятида масжидлар сони яна биттага кўпайди. Бугун 24 май муборак Жума куни Термиз шаҳрида Ислом оламидаги улуғ аллома “Ҳаким Термизий” номидаги янги қурилган масжиднинг очилиш маросими бўлди.

2018 йилда муҳтарам Юртбошимиз Сурхондарё вилоятига қилган сафарлари чоғида буюк аллома Ҳаким Термизий мажмуасига яқин жойда жоме масжиди қурилиши бўйича бир қатор топшириқлар берган эдилар.

Ана шу эзгу ташаббуснинг ижроси ўлароқ бугун бу жойда 3000 дан ортиқ сиғимга эга бўлган муҳташам жоме масжид бунёд бўлди. Мазкур масжид Термиз шаҳрининг дарвозаси, яъни шаҳарга кириш йўлида барпо этилди.

Масжиднинг очилиш маросимида иштирок этган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Бобоқулов, вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов ва бошқа уламолар қалбларида севинч билан, чин ихлос ила вилоятнинг барча туманларидан ташриф буюрган намозхонларни янги масжид билан қутлашди. Вилоят ҳокими Т.Бобоқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили, бош имом-хатиб А.Сайфуддиновга масжиднинг Адлия вазирлигидан ўтганлиги ҳақидаги гувохномани топширди.

Сўзга чиққанлар масжид улуғ аждодимиз Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳнинг салобатлари, улуғворликларига мос бўлгани, бу даргоҳ юртдошларимиз учун ҳидоят ва маърифат маскани бўлиб, халқимиз иймон-эътиқодининг юксалишида, улуғ алломаларимизни ёш авлодга танитишда, уларнинг бебаҳо меросини ўрганишда кўп йиллар хизмат қилишини таъкидлашди.

Масжидда ўқилган биринчи намоз жума намози бўлди. Яна Рамазон ойида. Қолаверса бугундан таровеҳ намозларида хатми Қуръон бошланади. Ушбу масжидда қилинган тоат-ибодатлар, хатми Қуръонларнинг савоби Сурхон заминидан етишиб чиққан улуғ алломалар, жумладан, умрини Қуръони карим, ҳадиси шариф, қалб тарбиясига бағишлаган мўътабар инсонларнинг руҳи покларига мунтазам етиб боради, иншааллоҳ.
 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи устоз мулла Аҳмаджон қорининг дорулбақога риҳлат қилганларини чуқур қайғу билан маълум қилади.Устоз давоми...

2706 19:28 / 10.08.2021
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги мамлакатга кириш учун амал қилувчи исталган виза эгалари mdash жумладан туристик, оилавий, ишчи ва транзит визалар давоми...

874 16:53 / 10.10.2025
Islom.uz портали мухлислари, 26 октябрь куникуни, шом намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида барчамиз учун бирдай азиз бўлган севимли давоми...

2180 20:26 / 23.10.2022
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму давоми...

2275 15:19 / 16.08.2021