1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Таҳорат ҳам ибодатдир

13:40 / 23.05.2019 3274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилсаю таҳоратини чиройли қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни мукаммал қилса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.

Таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат. Уни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларини аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш лозим. Шундагина таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.

Таҳорат қилганда тўкиладиган гуноҳлар Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли кичик гуноҳлар эканини унутмайлик. Таҳоратни доим чиройли ва мукаммал адо қилайлик, зеро кичик гуноҳларимиз тирноқларимиз остида ҳам қолмай, тўкилсин, таҳоратдан ҳосил бўладиган савоблардан баҳраманд бўлайлик!

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бошқа бир уринишга қўл уриб кўрдилар. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа давоми...

4565 18:05 / 21.12.2017
Ўн саккизинчи суннат Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бирлари бир катта тоғорадан ғусл давоми...

4414 20:40 / 29.05.2019
347. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнгларига ва чапларига салом берар ва .АсСалому алайкум ва давоми...

3446 19:00 / 29.12.2023
Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари вақти ҳақида сўралди..Бас, у киши.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган давоми...

4709 11:00 / 10.05.2020