1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги масжидда илк жума намози ўқилади

11:44 / 17.05.2019 2474 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Тошкент шаҳрида нафақат юртимиз, балки ислом оламида машҳур бўлган, улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ номларидаги муҳташам жоме масжиди юртимиз мўмин-мусулмонлари учун фойдаланишга топширилди. Айниқса, муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан бунёд этилган ушбу муаззам мажмуа Рамазон ойида халқимизга катта туҳфа бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Азиз юртдошлар, мана бир неча кундан бери янги очилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда таровеҳ намозлари ўқилмоқда. Бугун шу масжидда илк жума намози ўқилади. Жума марузаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан маълум қилинган «Закот бериш – буюк ибодат!» мавзусига бағишланади. Жума марузасини ва намозини масжид имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ ўқиб берадилар. Барча мусулмонларга Рамазон ва жума айёми муборак бўлсин!


Islom.uz портали таҳририяти


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда.Хабарда айтилишича, Саудия давоми...

3142 13:30 / 21.01.2019
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси, кўп йиллар диний соҳада меҳнат қилган, фазилатли уламо Ҳожи Мустафоқул домла Меликов вафот давоми...

2254 22:32 / 03.09.2020
Масжидун Набавий кутубхонаси бир йил давом этган таъмирлаш ишларидан сўнг қайтадан фаолият юритишни бошлади. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди. давоми...

1378 13:58 / 26.04.2025
Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов 12 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, бир қанча хайрия тадбирларини амалга оширди. давоми...

1857 17:19 / 03.03.2021