Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (32-дарс). Шаръий одобларга оид китоблар

21:10 / 08.05.2019 4830 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу йўналишдаги китобларда ҳар бир мўмин-мусулмон риоя қилиши лозим бўлган шаръий одоблар ҳақида атрофлича сўз юритилади.

1. «Барийқаи Маҳмудийя фий шарҳи торийқаи Муҳаммадийя».

Бу китобнинг муаллифи ҳанафий олимлардан Абу Саъийд Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мустафо Ходимийдир. «Барийқаи Маҳмудийя фий шарҳи торийқаи Муҳаммадийя»да турли фазилатлар, тоатлар, фарз ва нафллар жамланган.

Шунингдек, унда ҳаром қилинган нарсалар ва разолатлар рўйхати ҳам бор. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари баён қилинган. Бу китоб салафи солиҳнинг ахлоқини билишда кифоя қилади.

«Барийқаи Маҳмудийя фий шарҳи торийқаи Муҳаммадийя»нинг муаллифи ўз китобини Қуръон ва Суннатни маҳкам тутиш ва эътиқодни мустаҳкамлаш ҳақидаги ҳадис ила бошлаган. Сўнгра ахлоқ, фазилатлар, қалбдаги касалликлар, уларнинг офати ва муолажаси ҳақида сўз юритган.

Муаллиф Қуръон, Суннат, тўрт имом ва бошқаларнинг гапларидан далиллар келтиради. Китобда тасаввуф, ақоид, шаръий ҳукмлар ва ахлоқ масалалари кенг ёритилган.

«Барийқаи Маҳмудийя фий шарҳи торийқаи Муҳаммадийя» китобининг бош мавзулари қуйидагилардан иборат:

Биринчи боб: «Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш»:

Биринчи фасл: Мутлақо маҳкам тутиш.

Биринчи нав: Қуръонни маҳкам тутиш.

Иккинчи нав: Суннатни маҳкам тутиш.

Иккинчи фасл: Бидъатлар баёни.

Бидъатларнинг турлари ва ҳукмлари.

Учинчи фасл: Амалда тежамкор бўлиш.

Тоатда тежамкорлик жоизлигига далолат қилувчи оятлар.

Тоатда тежамкорликка суннатдан далиллар.

Иккинчи боб: «Шариати Муҳаммадийядаги муҳим ишлар».

Биринчи фасл: Эътиқодни тўғрилаш.

Иккинчи фасл: Қасд қилинадиган илмлар.

Биринчи нав: Буюрилган илмлар.

Иккинчи нав: Ман қилинган илмлар.

Учинчи нав: Мандуб илмлар.

Учинчи фасл: Тақво ҳақида.

Биринчи нав: Тақвонинг фазилати.

Иккинчи нав: Тақвонинг тафсири.

Учинчи нав: Тақво жорий бўладиган аъзолар.

Учинчи боб: «Тақво ва вараъ деб гумон қилинадиган ишлар».

Биринчи фасл: Таҳорат ва нажосат ҳақида диққатли бўлиш.

Иккинчи фасл: Парҳезкорликда ҳаддан ошиш.

Учинчи фасл: Бидъат ва ботил ишлар.

2. «Ал-одобуш-шаръийя вал минаҳул маръийя».

Бу китобнинг муаллифи машҳур ҳанбалий олим Шамсуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муфлиҳ Мақдисийдир.

«Ал-одобуш-шаръийя вал минаҳул маръийя» китоби кўплаб шаръий одобларни ўз ичига олган. Муаллиф мазкур масалаларни фасллар тартибида баён қилган.

«Ал-одобуш-шаръийя вал минаҳул маръийя»да айтилган гапларга Қуръон, Суннат, салафи солиҳ уламолар ва тўрт мазҳаб имомларининг гапларидан далиллар кўрсатилган. Шунингдек, ҳадисларнинг саҳиҳ ва заифларининг баёни ҳам келтирилган.

3. «Мадхал ли Ибнил Ҳажж».

Бу китобнинг муаллифи моликий мазҳабида бўлиб, у кишининг исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад Моликий Фасийдир.

«Мадхал ли Ибнил Ҳажж»нинг муаллифи масалаларни фиқҳий боблар асосида баён қилмаган. Унда омма орасида ибодат ва тоатларда тарқалиб қолган бидъат-хурофотларга қарши ўт очилган ва суннатни лозим тутишга тарғиб қилинган.

«Мадхал ли Ибнил Ҳажж»нинг муаллифи ўзи келтирган баъзи ҳукмларнинг Қуръон ва Суннатдаги далилини ҳам баён қилган. У фиқҳий масалаларни моликий мазҳаби асосида келтирган ва таҳлил қилган. Бошқа мазҳаблар ҳақида сўз юритмаган.

4. «Адабуд-дунё вад-дийн».

Бу китобнинг муаллифи шофеъий мазҳабидаги машҳур олим имом Мовардийдир.

«Адабуд-дунё вад-дийн» диний фазилат ва ахлоқлар ҳамда ижтимоий одоблар ҳақидаги китобдир. Унда асосан фазилатларга чақирувчи ва разилатлардан қайтарувчи оят ва ҳадисларга суянилган. Кейин эса араб адабиёти ва мусулмон халқлар адабиётидаги ҳикмат, шеър, мавъиза ва масаллардан кенг фойдаланилган.

Имом Мовардий «Адабуд-дунё вад-дийн»ни беш бобга тақсимлаган:

1. Ақлнинг фазли ва ҳавойи нафснинг мазаммати.

2. Илм одоби.

3. Дин одоби.

4. Дунё одоби.

5. Нафс одоби.

“Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ndash ,. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Етти аъзо билан пешона ndash қўллари билан давоми...

2273 19:00 / 06.01.2023
Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик .Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир,. Қурбонлик шариатга иккинчи давоми...

4476 05:00 / 17.01.2017
Аллоҳ таоло Бақара сурасида .Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен .Ортиқчасини,, деб айт,, деган 219оят. Яъни .Ўз ҳожатидан ортиқча молларини инфоқ давоми...

558 19:00 / 11 июль
биринчи мақола.Бобо, дейилганда отанинг отаси ва катта отаси тушунилади. .Момо, дейилганда эса отанинг онаси, онанинг онаси ва уларнинг оналари тушунилади. давоми...

2629 10:30 / 09.12.2019