1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим мени мағфират қил

10:03 / 07.05.2019 5724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ

 «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, Аллоҳу акбар кабийро валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъазийзил ҳакийм», деб айт», деб ўргатдилар.

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин, оламлар рабби Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, ал-Азиз ва ал-Ҳаким бўлган Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ. Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учун-чи?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي

«Аллоҳуммағфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний» деб, айт», дедилар».

Маъноси: Аллоҳим мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир.

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ъабдика ва набиййика ва ҳабибика ва Расуликан Набиййил уммиййи ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим давоми...

2043 15:09 / 25.10.2024
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса .Амсайна ва амсал мулку давоми...

3929 10:00 / 10.08.2020
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг .Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа давоми...

4783 22:00 / 25.10.2022
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлиб, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч давоми...

1690 14:12 / 04.07.2025