1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рост бўлса қарз, бўлмаса садақа

07:10 / 07.05.2019 2360 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авзоий айтади: «Билол ибн Саъднинг ўғли Константинополда вафот этди. Бир киши унинг йигирма неча дирҳам қарзи борлигини даъво қилиб келди. Билол унга: «Ҳужжатинг борми?» деди. «Йўқ», деди ҳалиги киши. «Бўлмаса қарз ёзилган бирон нарса бордир?» деди Билол. Ундай нарса ҳам йўқ экан. Охири Билол даъвогарга «Қасам ичасанми?» деди. У «Ҳа» деб, қасам ичди. Унинг қасамидан сўнг Билол ибн Саъд уйига кириб, бир неча динор олиб чиқди ва даъвогарга шундай деди: «Агар рост айтган бўлсанг, ўғлимнинг қарзини адо қилдим. Агар ёлғончи бўлиб чиқсанг, бу сенга садақа».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодат эканлигини билади.Аллоҳ таоло давоми...

3261 20:00 / 14.05.2019
Абдурроҳман ибн Мусъаб айтади Куфада бир киши бор эди. Унинг исми Асад ибн Солҳаб бўлиб, обидлардан эди. Бир куни у Фурот дарёси бўйида турганида, ўша ердаги бир давоми...

3273 11:00 / 14.02.2019
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. давоми...

13503 04:16 / 19.07.2021
.Раҳийм, сифати луғатда .юмшоқлик,, .ачиниш, ва .кўнгилчанг бўлиш, каби маъноларни ифода этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримни ҳам раҳмат дейиш билан бирга, унда ёмғирни давоми...

6104 20:30 / 17.03.2019