1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистондаги 1220 та масжидда хатми Қуръон бўлмоқда

15:30 / 06.05.2019 2365 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръон зиёда бўлиб, ўзгача тароватда ўтмоқда.

Бу йилги Рамазон ойида ҳам юртимиз бўйича 1220 масжидда таровиҳ намозлари ўқилиб, Аллоҳнинг каломи бошдан охир, хатми Қуръон қилинади. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради.

 Ушбу Қуръон ойида жами 2038 нафар қориларимиз Аллоҳ таолонинг каломини хатм қилиб беришади.

Маълумот учун, ўтган 2018 йилда 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган бўлиб, уларда 1860 нафар қори қатнашган эди.

Шунингдек, ҳар йилгидек хорижий давлатларнинг таклифларига биноан қориларимиз хатми Қуръонларда иштирок этадилар. Бу шубҳасиз, Яратган Роббимизнинг халқимизга берган энг улуғ инъомидир.

islom.uz таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбeкистон мусулмонлари идораси Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти ва Россия фeдeрацияси Москва шаҳар Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний давоми...

1904 18:24 / 16.01.2024
Бугун 30 декабрь куни соат 2000 дан бошлаб, жонли эфирда Uzreport телеканали ва ижтимоий тармоқларимизда жоме масжидларимизда адо этилган 12 мингдан зиёд Қуръони карим давоми...

3010 19:30 / 30.12.2020
Бугун, 24 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб, мўминмусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб давоми...

1354 10:55 / 24.02.2022
2018 йил 30 январдан Тошкент шаҳар имконияти чекланганлар билан диниймаърифий суҳбатлар ташкил этилган бўлиб, бу суҳбатларнинг дастлабки тингловчилари 8 нафар давоми...

2250 09:30 / 07.02.2019