1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон аслида қандай ой?

17:16 / 23.04.2020 4044 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга ҳамд бўлсинки, яна муборак Рамазон ойи хонадонларимизга эшик қоқиб келиш арафасида. Қалблар бир муддатга унинг шукуҳини ҳис қилиб, ширин бир энтикиш билан Рамазон тақвимини қўлга оласиз. Саҳарлик, ифторлик дуоси, таровеҳ тасбеҳига бир-бир назар ташлаб, қайта ёдлаган бўласиз. Ўзингизча фикр қилиб, рамазонда ўқиладиган китобларнинг тахминий рўйхатини тузган бўласиз. Ибодатларни кўпайтиришни, закот ва фитрни ҳисоблаб чиқасиз. Бу Рамазон ойини чин маънода кутган мўминнинг одатий ҳолати. Аммо шундайлар ҳам борки, Рамазон деганда биринчи навбатда танаввул қилиш ҳақида тансиқ таомлар ёдига тушиб, тайёргарликни бозордан бошлашади. Бир ойлик очлик ибодатига эмас, бир ойлик қорин ташвишига тайёргарлик кўраётгандек бўладилар  ва уйига озиқ-овқат ташишади. Бу, ўз навбатида, бозордаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини ошиб кетишига ҳам таъсир қилади. Буни ҳам тўғри тушиниш керак, лекин ҳар нарсанинг меъёрида бўлгани яхши.

Рамазонни қандай ой экани, унинг асосий мақсади мўътабар китобларимизда баён этилган. Қуръони каримда хабар беришича, Рамазон бу тақводор бўлиш ойидир. Рўзадорнинг барча қиладиган амаллари мана шу сифатни қўлга киритишга қаратилган бўлиши керак экан. Жумладан, Рамазонда одамлар очликни, камбағалликни ҳис қилишлари учун таомланишдан ўзларини тиядилар. Бу амалнинг қанчадан қанча маънавий ва руҳий фойдаси борлиги ёлғиз Аллоҳга аён. Муборак рамазон ойи сабабидан ҳам бозорларда арзончилик бўлади. Демак, бу арзончилик бўладиган ой. Бойлар фитр садақаларини, фарз закотларини берадиган, мискинлар эса хурсанд бўлиб, Аллоҳга ҳамд айтадиган ой. Шунингдек, савдогарлар холис Аллоҳ ризолиги учун маҳсулотларини бир мунча арзонроқ сотиб савоб оладиган ой. Рамазон бу ибодатларга бўрканиш, нафсни тарбия қилиш ойи. Шундай экан рўзадорга хос одоб-ахлоқ билан ўзимизни зийнатласак, албатта катта ажру мукофотларга эга бўламиз. Юриш-туришимизда, еб-ичишимизда, қўйингки барча хатти-ҳаракатимизда суннатларга амал қилишни ўз одатимизга айлантирсак ҳеч қачон кам бўлмаймиз. Рўзадорларни хушнуд қилиш учун тайёрланадиган лазиз, тансиқ таомларни танаввул қилишнинг ҳеч қандай кароҳияти бўлмасада, исроф қилиш гуноҳ эканлигини ҳам унутмаслик керак.

Имом Бухорий келтирган ҳадиси шарифда “Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер”, дейилган. Айтишларича, саҳобалар ифторликни битта хурмо ёки бир қултум сув ёки бир ҳўплам сут билан ҳам оғизларини очишар экан. Биз ҳам саҳобаларга ўхшашга ҳаракат қилайлик, бу айнан шундай гўзал хулқларга эга бўлиш ойи. Зеро, уларнинг устози – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари.

Ҳаммага моҳи рамазон ойи муборак!

Анвар Бўронов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёмон хаёлларнинг келиши қалбда иймон борлигининг аломатидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан васваса ҳақида сўралди. Абдуллоҳ ибн Масъуд давоми...

3955 15:00 / 24.11.2020
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳақларидаАбдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча жангларида бирга қатнашганлар. давоми...

2151 15:01 / 15.11.2020
Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ўзларига етган қийинчилик юзасидан Хайбарга чиқдилар. Муҳаййисага Абдуллоҳнинг ўлдирилиб, давоми...

2761 14:10 / 08.01.2019
Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, .Эй Абу Исҳоқ, мен нафсимга кўп эргашиб қоляпман. Менга қаттиқ таъсир қиладиган, қалбимни бундай иллатдан давоми...

4729 07:10 / 23.08.2019
Аудиолар

213270 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132492 14:35 / 11.08.2021