1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик қори хатми Қуръонда иштирок этиш учун АҚШга жўнаб кетди

08:00 / 03.05.2019 2119 pdf Ўқиш режими + -

Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар сабаб юртимиздан кўплаб қорилар етишиб чиқмоқда.

Бир неча йилдан буён хориж давлатлари диний идораларидан келган таклифлар асосида қориларимиз чет мамлакатларида диний-маърифий тадбирларда иштирок этиб, таровеҳ намозларини адо этиб келишмоқда.

2019 йилги Рамазон ойида ҳам қориларимиз АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларда хатми Қуръонлар ўтказиб берадилар.

Жумладан, АҚШдаги Туркистон – Америка жамиятининг расмий таклифига биноан Тошкент шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби Муҳаммадий қори Эргашев АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими хабар беради.

У ерда меҳмонни жамият раиси Абдуллоҳ Хўжа жаноблари кутиб олди. Муҳаммадий қори Нью-Жерси штати Довер шаҳрида Рамазон ойи давомида мусулмонларга таровеҳ намозини адо этиб, диний-маърифий суҳбатлар ўтказиб бериши режалаштирилган.

Islom.uz портали таҳририяти


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев давоми...

1691 18:43 / 21.09.2023
Жорий йилда Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида .Шайх Зайниддин, жоме масжидида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда пойтахтимизнинг давоми...

1584 11:00 / 08.07.2021
Юртимизда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланиши маълум бўлди. Лекин бу йилги Рамазон ва Ийдул Фитр аввалгиларидан фарқ қилади. Пандемия шароитида улуғ айём давоми...

4105 21:09 / 21.05.2020
Собиқ кикбоксчи Эндрю Тейт Ислом динини қабул қилганини эълон қилди. У жорий йилнинг 4 октябрь, душанба куни Gettr ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида маълум давоми...

1940 19:07 / 29.10.2022