1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаммомдаги улфатчилик

20:10 / 30.04.2019 10625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум. Аёллар ва эркакларнинг ҳаммомда авратларини ёпишлари ҳақида сўрамоқчи эдим. Ёлғиз ўзлари бўлганларида ва жамоат бўлганларида қандай ҳолатда бўлишлари керак? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат.

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳга шукрки, бугунги кунда жамоат ҳаммомларига эҳтиёж деярли қолмаган. Умуман олганда, мусулмонларнинг жамоат ҳаммомларига бормасликлари тавсия этилади. Хусусан, аёллар билан, ҳаттоки ўз аёли билан ҳам жамоат ҳаммомига бориш ҳаромдир. Бугунги кунда баъзи ёшларнинг «парланиб келиш» баҳонасида ҳаммомларда қилаётган улфатчиликлари эса шайтоний амаллардандир.

Авратни тўсиш масаласи ҳамма жой учун бир хил: уйдами, кўчадами, ҳаммомдами, бассейндами, пляждами – фарқи йўқ.

Фақат ёлғиз чўмилаётганда, биров кўриб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ бўлса, авратни тўсмаслиги мумкин. Лекин, ҳатто шу ҳолатда ҳам, одоб юзасидан, Аллоҳдан ва фаришталардан ҳаё қилиш маъносида жинсий аъзолар беркилгани афзал. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
3.Рамазон Райён эшигининг калитидир. Жаннатга киришнинг ўзи катта бир саодат. Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлиб, махсус давоми...

1998 10:30 / 23.04.2020
Андалус вазирининг ўғли ҳикоя қилади .Даҳлизда ўтирган эдим. Бир китоб кўчирувчига Абулфараж Исфаҳонийнинг .Ағоний, китобини кўчиришни буюргандим. У давоми...

3672 07:10 / 09.08.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади Мўмин оқкўнгил ва олийжаноб инсондир. Фожир эса маккор ва разилкимсадирrdquo давоми...

6610 18:45 / 10.04.2019
Молик ибн Динорнинг куёви Муғийра ибн Ҳубайб Абу Солиҳ айтади .Молик ибн Динор вафот этганида у билан бир ҳовлида эдим. Хуфтон намозини у билан бирга ўқидим. Кейин давоми...

2581 08:00 / 10.02.2021
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021