1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аршнинг вазнича Аллоҳга ҳамд айтаман

17:10 / 29.04.2019 5298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи».

Маъноси: Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман.

 Имом Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг.Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа давоми...

47726 14:07 / 03.08.2023
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. У киши сафга давоми...

2007 09:15 / 18.02.2025
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким хафалик пайтида Оятул курсий ва Бақара сурасининг охирги оятларини давоми...

1373 09:54 / 13.05.2025
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3037 14:08 / 22.09.2019