1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд музейида дунёдаги энг катта Қуръон китобларидан бири сақланмоқда

07:10 / 24.04.2019 2409 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд вилоятининг Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида сақланаётган мазкур Қуръони карим ҳажми ва тахланиши жиҳатидан Марказий Осиёда энг нодир нусхалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Самарқанд давлат музей қўриқхонаси илмий ходими Ш.Рустамов Kun.uz га хабар берди.

Самарқанд қозикалони Мир Низомиддин Хожа ибн Мир Абдуғаффор Хожанинг маълумотига кўра, бу нусха ҳижрий 1271 йилда (милодий 1854–1855 йилларда) Бухоро ҳукмдори Амир Насруллоҳ буйруғи билан самарқандлик котиб Мулло Ҳасан Самарқандий томонидан сулс хатида Самарқанд қоғозига кўчирилган.

Китобнинг биринчи бетида Бибихоним масжидига вақф қилингани ёзилган. Кейинчалик Шоҳи Зинда мақбарасига ўтказилган.  

Ушбу Қуръони карим ҳижрий 1298 йилда (милодий 1881–1882 йиллар) ва 1339 йилда (милодий 1922–1923 йилларда) таъмирланган. Таъмирлаш ишларида Мулла Абдураҳмон Мирсолиҳов, Порсохўжа Турсунхўжаев, ранги ўчган жойларини қайта ёзишда мулла Сайфиддин Абдусатторов қатнашган.

Кейинчалик 1939 йилда Шоҳизинда мақбарасидан олиниб, Самарқанд вилоят музейига (ҳозирги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи) топширилган.

Қуръони каримнинг ўлчами 104 х 156 см бўлиб, 32 варақдан иборат. Китоб унвони (номи) биринчи бетида бўлиб, зарҳал ҳарфлар билан ишланган. Ҳар бир бети бир-бирига уланган варақлардан иборат бўлиб, ёғочдан ясалган тўртбурчак бўлмаларга маҳкамланган. Бурчаклари тери билан қопланган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Давлатимиз раҳбари 24 август куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Бу зиёратгоҳ буюк муҳаддис бобомизнинг давоми...

1876 14:49 / 24.08.2022
Австралияда бир гуруҳ мусулмон кўнгиллилар ўрмон ёнғинидан зарар кўрган ўт ўчирувчиларга ёрдам беришмоқда. Бу ҳақда islam.ru хабар беради.Австралиядаги Ислом давоми...

3089 11:04 / 10.01.2020
Айни вақтда Маккаи мукаррамадаги Арофот водийсида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қурбон ҳайити муносабати давоми...

1990 17:30 / 08.07.2022
Миллий статистика бошқармаси тадқиқотига таяниб, Буюк Британиядаги мусулмонларнинг сони тарихда биринчи марта 3 миллиондан ошди дея хабар беради Daily Mail нашри. давоми...

2498 15:00 / 12.03.2022
Аудиолар

213550 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132757 14:35 / 11.08.2021