Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (30-дарс). Қуръони каримнинг тарқоқ нозил бўлиши ҳикматлари (давоми)

20:10 / 22.04.2019 4352 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Термизий ва Ибн Абу Ҳотим Алий ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилган ҳадисда у киши қуйидагиларни ай-тадилар:

«Абдурраҳмон ибн Авф таом қилиб, бизни меҳмонга чақирди. Ароқ ҳам қуйиб берди. Ароқ бизга ўз таъсирини кўрсатди. Намоз вақти бўлиб қолган эди, Фалончини олдинга – имомликка ўтказдилар. Шунда у «Эй кофирлар! Сиз ибодат қиладиганга мен ибодат қилмайман ва сиз ибодат қиладиганга биз ибодат қиламиз», деб ўқиб юборди. Шунда Аллоҳ таоло Нисо сурасидаги қуйидаги оятни нозил қилди:

ﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮ

«Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда, то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг...» (43-оят).

Бу мусулмонларга қаттиқ таъсир қилди. Чунки намоз энг улуғ ибодат бўлиб, мўминлар уни кўз қорачиғидек авайлар эдилар. Иккинчидан, кофирлар билан тенгма-тенг тортишиб турган ғоялари – улар ибодат қилган нарсага ибодат қилмаслик эди. Намозда туриб, оятнинг маъносини тескари қилиб, «Сиз ибодат қилганга биз ибодат қиламиз», деб юборилиши катта мусибат эди. Ушбу оят нозил бўлганидан сўнг ароқ ичиш имкони яна ҳам камайди. Чунки беш вақт намознинг орасида маст бўлмай туриш осон эмас эди. Кейинроқ ароқни бутунлай ҳаром қилувчи оят нозил бўлди.

ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫ ﭬﭭﭮﭯ ﭰﭱﭲﭳﭴ ﭵ ﭶ

«Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?!» (Моида сураси, 9091-оятлар).

Ушбу икки оят Қуръони каримнинг хамр ҳақидаги сўнгги оятларидир. Бу ерда унинг батамом ҳаром экани баён қилинган. Хамрни ҳаром қилишнинг бундай босқичма-босқич суратда олиб борилиши энг манфаатли услуб экани тажрибада исботланган.

Бу оятлар Уҳуд урушидан кейин, учинчи ҳижрий санада, демак, Қуръоннинг илк нузулидан сўнг ўн олти йил ўтгач нозил бўлган. Бунинг биринчи сабаби одамлар берилиб кетган иллатни аста-секинлик билан даволаш экани гапириб ўтилди. Аммо энг муҳим сабаб, ҳақиқий омил ҳақида энди гаплашамиз.

Қуръони карим оятлари Маккаи Мукаррамада ўн уч йил давомида нозил бўлиб турди. Агар ўша даврда нозил бўлган оятларга назар солинадиган бўлса, ҳаммаси ақийда масаласига, кишилар қалбига «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни ўрнатишга қаратилгандир.

Узоқ муддат ҳидоятсиз юрган, ширк ва куфр моғори босган қалбларни тозалаш-поклаш ва ягона Аллоҳнинг борлиги, бирлиги, холиқлиги, розиқлиги, ҳокимлиги, илоҳу маъбудлиги, бутун оламнинг тарбиячиси, қиёмат кунининг молики экани ва бошқа сифатларини яхшилаб тушунтириб, кишиларнинг ягона ақийдасига айлантиришга ҳаракат бўлди. Шу билан бирга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» ахлоқиётлари, яъни шу калимаи тоййибага иймон келтирган кишининг ахлоқи қандай бўлиши кераклиги ҳақида йўл-йўриқлар бўлди. Иймон келтириб, мусулмон бўлган кишиларнинг қалби покланиб, унга «Лаа илааҳа иллаллоҳ»дан бошқа ақийда сиғмайдиган бўлди. Бу қалбларга ягона Аллоҳнинг муҳаббатидан ўзга ҳеч қандай муҳаббат йўл топа олмайдиган бўлди. Кишилар борлиқда Аллоҳ таолодан ўзга ибодатга сазовор зот йўқлигини тушуниб етдилар. Яъни бу дунёда одамлар банда бўлишларига ҳақдор Зот, инсонлар айтганларини қилиб яшашларига ҳақли Зот, розилигини олишга ҳаракат қилиш керак бўлган Зот ягона Аллоҳ таолонинг Ўзи экани уларнинг мустаҳкам ақийдасига айланди. Мусулмонлар бу дунёда нима ҳалол, нима ҳаром эканини тайин қиладиган зот битта – Аллоҳ эканини тушуниб етдилар. Улар ўз ҳаётларининг барча соҳаларида фақат Ислом кўрсатмалари асосида яшашлари лозимлигини тушуниб етдилар. Уларнинг иймон-эътиқодлари қувватланди. Аллоҳдан келган ҳар бир амрни катта қувонч билан, шавқу завқ билан кутиб оладиган ва ўша амрга амал қилишда бир-бирлари билан мусобақалашишга шошиладиган ҳолга келдилар. Исломдан олдинги ҳаётлари тўла залолатда бўлганини, ўзлари буту санамларга сиғиниб юрганларини, ўзларига ўхшаш одамлардан қўрқиб, уларнинг иродаларига итоат этиб юрганларини, ҳамма эътиқодлари, тасаввурлари нотўғри эканини англаб етдилар. Жоҳилият зулматларидан Ислом нурига чиққанларидан ниҳоятда севиндилар. Уларга бу улкан неъматни берган Аллоҳнинг амрига итоат этишни ўзларига шараф деб биладиган бўлдилар. Мана шундай ҳолат ўзгаришларидан кейингина амалий ҳукмларга оид оятлар нозил бўла бошлади ва мусулмонлар уларни мисли кўрилмаган аниқлик билан ҳаётга татбиқ этишга киришдилар.

Хамрнинг ҳаромлигини баён қилувчи ушбу оят нозил бўлганда, кишилар хамр сақлайдиган идишларини кўчага олиб чиқиб, ерга урганлар. Мадинаи Мунаввара кўчаларида ароқ оққан. Одамларга ушбу оят нозил бўлганлигининг хабари етганда ичишга шайланиб турган хамрларини қайтарганлар, ичиб қўйганларини қусиб ташлаганлар. Шу билан жамият бу иллатдан батамом қутулган.

Бунга ўхшаш иллатларнинг муолажаси фақат чуқур иймон ва эътиқод асосида бўлмаса, муваффақиятсизликка учраши турган гап. Кўплаб тажрибалар шунга далилдир. Шунинг учун Қуръони карим жамиятни мавжуд иллатлардан тозалаш, унда фазилатларни мужассамлаштириш амалиётини босқичма-босқич, даражама-даража олиб борган ва буюк муваффақиятларни, инсоният тарихида мисли кўрилмаган натижаларни кўрсатган. Қуръони каримнинг тарқоқ ҳолда нозил бўлишидаги яна бир ҳикмат амалий исботини топган.

5. Қуръони каримнинг масдари, келиб чиққан жойига ишора қилиш, унинг ҳақиқий илоҳий Китоблигига яна бир исбот кўрсатиш.

Қуръони каримнинг тарқоқ тушишининг энг улкан ҳикматларидан бири унинг масдари, келиб чиққан жойига ишора қилиш бўлиб, унинг ҳақиқий илоҳий Китоблигига ҳужжат ҳамдир. Ўйлаб кўринг, йигирма уч йил давомида ҳали у сурадан уч оят, ҳали бу сурадан икки оят олдинма-кейин тушса-да, ҳаммаси йиғилиб, бутун инсониятни тўғри йўлга бошлайдиган, бир ҳарфи ҳам ўз ўрнидан бошқа жойга тушмаган Китоб ҳосил бўлса! Бу иш фақат ҳар нарсага қодир Зот – улуғ Аллоҳнинг қудратли ҳикмати билан бўлиши мумкин, холос.

Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида марҳамат қилади:

ﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟ

«Алиф лаам ро. (Бу) оятлари мустаҳкам қилинган, сўнгра ўта ҳикматли, ўта хабардор Зот томонидан муфассал қилинган Китобдир» (1-оят).

Яъни сизларга ушбу зикр қилинганга ўхшаш ҳарфлардан ташкил топган Қуръон келди. Унинг

«оятлари мустаҳкам қилинган…»

Яъни тузилиши пухта, далолат қилиши дақиқ, ҳар бир сўзи чуқур маъноли, ҳамма тарафи бир-бирига муносиб, ҳеч камчилиги йўқ, йигирма уч йил мобайнида тарқоқ ҳолда нозил қилинган бўлса-да, бир-бирига зид келадиган жойи йўқ, биринчи оятидан охирги оятигача изчил.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

ﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉ

«Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар» (82-оят).

Ҳа, Қуръони Каримнинг Аллоҳнинг ҳузуридан нозил бўлганини англаш учун инсоф билан бир тафаккур қилишнинг ўзи кифоя. 

«Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар».

Қуръонни жиддий ўрганишга киришган одам унинг тарқоқ тарзда, узоқ муддат мобайнида нозил бўлганига қарамай, ичида ҳеч қандай зиддият йўқлигини пайқайди. Бу эса ушбу Каломнинг ёлғиз Аллоҳ таолонинг ҳузуридан тушганига етарли далилдир.

Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:

ﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪ ﭫﭬﭭﭮﭯ

«Агар инсу жинлар ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтириш учун тўплансалар, бунда баъзилари баъзиларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар», деб айт» (88-оят).

Барча инсонларга ҳам, жинларга ҳам жуда оз илм берилгандир.

 «Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Холид ибн Валидга одам юбориб, уни Мусайлима томон юришга амр қилди. Унга муҳожир ва ансорлардан иборат катта давоми...

5124 16:45 / 01.10.2019
Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга ҳақиқий қайтиш ила қайтадир.Тавба қилиш гуноҳга афсуснадомат чекиш билан бошланади. Сўнгра ўша гуноҳни давоми...

3441 20:55 / 18.03.2018
иккинчи мақолаИккинчи қисмТиловат лафз насх бўлиб, ҳукмнинг боқий қолиши.Бошқача қилиб айтилганда, Қуръони Каримдан бир оят нозил бўлади. У тиловат ҳам қилинади. давоми...

4223 13:20 / 19.05.2020
42. Улар жонжаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки давоми...

3665 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

118757 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40716 14:35 / 11.08.2021