1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Қалбингиз ўлган»

08:00 / 21.04.2019 4957 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ Басра бозоридан ўтиб қолди. Одамлар унинг атрофида тўпланиб, «Эй Абу Исҳоқ, биз дуо қиляпмиз, нега дуола-римиз ижобат бўлмаяпти?» деб сўрашди. Иброҳим шундай деди: «Қуйидаги ўнта нарса туфайли қалбингиз ўлган:

1. Аллоҳни танийсиз, аммо Унинг ҳаққини адо қилмайсиз.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз, деб даъво қиласиз, аммо у зотнинг суннатларини тарк этасиз.

3. Қуръонни ўқийсиз, аммо амал қилмайсиз.

4. Аллоҳнинг неъматларини ейсиз, аммо шукрини адо қилмайсиз.

5. Шайтонни душманим дейсиз, аммо у билан муроса қилаверасиз.

6. Жаннатни ҳақ деб биласиз, аммо унга кириш учун солиҳ амал қилмайсиз.

7. Дўзахни ҳақ дейсиз, аммо ундан қочмайсиз.

8. Ўлим ҳақ дейсиз, аммо унга тайёргарлик кўрмайсиз.

9. Бошқаларнинг айби билан машғул бўлиб, ўз айбларингизни унутасиз.

10. Ўлганларни дафн қиласиз, аммо бундан ибрат олмайсиз».

Бу ҳақда шоирлар шундай дейишган:

Аллоҳга дуо қиламиз мусибат етганда,

Сўнгра Уни унутамиз ғамимиз кетганда.

Қандай умид қиламиз дуоларнинг қабулин?

Гуноҳлар-ла тўсдик-ку ахир ижобат йўлин!

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладимиЖавоб Оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз давоми...

6183 10:00 / 13.05.2019
Ибн Жарирининг шогирди ва дўсти қози Абу Бакр ибн Комил Аҳмад ибн Комил Шажарий Ибн Жарир роҳматуллоҳи алайҳнинг ўз вақтлари ва амаллари тартибини қуйидагича давоми...

2175 14:00 / 19.07.2019
Савол Қиёматда Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача яшаган инсонлар қайта тирилса, маҳшар майдонига қандай сиғадиЖавоб 1. Триллионлаб юлдузлар сиғадиган коинотни давоми...

5323 14:00 / 02.12.2018
Абу Абду Робб Макҳул Шомийдан .Жаннатни яхши кўрасизми, деб сўради. .Жаннатни ким яхши кўрмайди, деди Макҳул. Абу Абду Робб .Ундай бўлса, ўлимни яхши кўр, чунки давоми...

2509 08:00 / 26.11.2019
Аудиолар

232642 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151095 14:35 / 11.08.2021