1447 йил 25 жумадис сони | 2025 йил 16 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний юртимизга ташриф буюрди

09:00 / 15.04.2019 11937 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 2019 йилнинг 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрдилар. Шайхул ислом Москва ташрифидан сўнг, тўғридан-тўғри Бухорои шарифга қараб йўл олдилар.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Бухоро аэропортида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. Шундан сўнг азиз меҳмон тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, Эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларни, тунги чироқлар ёритиб турган Мир Араб мадрасасини ҳам томоша қилдилар.

Хуфтон намози Масжиди Калонда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ иштирокида адо этилди. Шу аснода азиз меҳмоннинг биринчи кунги зиёратлари ўз ниҳоясига етди.

Шу ўринда Шайхул ислом Муҳаммад Тақий Усмонийнинг таржимаи ҳолларига қисқача тўхталиб ўтсак:

Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади.

Муҳаммад Тақий Усмоний Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби бир неча давлатларда илмий сафарда бўлганлар.

Холид Муҳаммад Бушофеъ айтадилар: «Мен бирор кишини Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан банк масалаларида аввалги уламолар китоблари билан ҳозиргилар китобини жамлаганини кўрмадим. У зот бирор муаммони ечиш асносида кучли тақво соҳиби эканлари яққол намоён бўлар эди. Мен Ҳинд қитъасида бу кишидек муаммони ечишда мазҳаблар орасини жамлашдек қобилиятли кишини ҳам кўрмадим».

Ташрифга доир маълумотлар интернет ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади. Бизни кузатиб боринг.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Индонезия ҳукумати коронавирус туфайли кетмакет иккинчи йили ҳам ҳажга боришни бекор қилди. Бу ҳақда .Reuters, ахборот агентлиги мамлакат дин ишлари бўйича вазирлиги давоми...

1756 09:56 / 04.06.2021
Аввал хабар қилганимиздек улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. давоми...

2370 14:59 / 09.10.2019
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Туркиянинг қадимий Бечин шаҳридаги 600 йиллик масжид қайта тикланмоқда.Археологик гуруҳ раҳбари профессор давоми...

2024 17:20 / 22.04.2021
Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

1432 18:04 / 27.08.2023
Аудиолар

214087 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

133282 14:35 / 11.08.2021