1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Исломофобия ва Фаластин» – Осиё-Тинч океани гуруҳи йиғилишининг бош мавзусига айланди

10:40 / 09.04.2019 2770 pdf Ўқиш режими + -

Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани гуруҳи аъзолари йиғилишининг асосий мавзуси исломофобия масаласи ва Фаластин халқига ёрдам беришдан иборат бўлди, деб хабар беради IQNA.

Бу йиғилиш парламентлараро саммитдан олдин бўлиб ўтган. Йиғилишда мусулмонлар озчилликни ташкил этадиган мамлакатларда исломофобиянинг олдини олиш, мусулмонларни ҳимоя қилиш, Фаластин халқига ёрдам бериш, Мозамбик, Малавий ва Зимбабведа тўфон сабаб юзага келган гуманитар инқирозларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилган.

Маълум бўлишича, исломофобия масаласи бўйича Туркия ва Индонезия ўз резолюцияларини таклиф этган, Қувайт ва Марокко давлатлари Фаластинга ёрдам кўрсатиш бўйича ўз таклифларини тақдим этганлар. Йиғилишга раислик қилган Покистон парламенти раҳбари Асад Қайсар Янги Зеландиядаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳаракатидан ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик изҳор этиб, Осиё қитъасидаги давлатларда терроризм, қашшоқлик, ташқи сиёсат масалаларида аниқ ва тўғри тўхтамга келиш учун парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини айтган. Дохада давом этаётган Осиё-Тинч океани гуруҳига аъзо давлатлар парламентлари саммити эртага ўз ишини якунлайди.

Islom.uz

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.Давлатимиз раҳбари ўз сафарини буюк аллома Ҳаким атТермизий мақбарасини давоми...

2142 14:34 / 08.10.2021
Англия Ислом марказининг хабар беришича, 2019 йилги Рамазон ойи давомида марказ томонидан турли илмиймаърифий дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шулардан давоми...

2215 10:10 / 01.05.2019
20232024 ўқув йили учун Тошкент ислом институти Модул таълим тизимига 262 нафар абитуриент ариза топширди. Абитуриентлар қуйидаги фанлардан тест синовидан ўтмоқдалар давоми...

2100 08:40 / 03.08.2023
Бугун, 12 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманларига ташриф давоми...

1853 11:00 / 12.07.2021